Адрас — танда ипи табиий ипакдан, арқоғи қалин ипдан тўқилган газлама. Гули икки томонлама бўлгани учун айрим жойларда дурўя деб аталади. Арқоқ ипи йўғонроқ бўлгани учун газлама юзасида кўндаланг чивиқлар ҳосил бўлади. Кудунгланиш натижасида юқори навли Адраснинг бир томони атласдай силлиқ бўлиб, иккинчи томони товланиб туради. Гуллари абр усулида бўлиб сариқ, кўк, пушти, қизил ранглар қўлланган. 1920-йилларгача Марғилон, Хўжанд, Бухоро, Самарқанд ва бошқа жойларда тўқилиб, Ўрта Осиё бозорларидан ташқари Афғонистон, Хитой каби қўшни мамлакатларда ҳам сотилган. Адрас ўзбек халқи ҳаётида кенг тарқалган бўлиб, аёлларнинг кийим-кечаклари, шунингдек чопон, кўрпа ва кўрпачалар учун ишлатилган. Адрас тун — авраси адрасдан тиқилган тўн. Сайёра Маҳкамова.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил