Adrenogenital sindrom
Адреногенитал синдром — кортикостероидлар биосинтези учун зарур ферментларнинг туғма нуқсони оқибатида юз берадиган клиник сим-птомлар мажмуи. Унга буйрак усти бези пўст қаватининг туғма вирилизация-ловчи гиперплазияси сабаб бўлади. Адреногенитал синдромнинг вирилизацияловчи хилида қонда кортизол миқдори деярли кам бўлиб, андрогенлар кўпайиб кетади. Бунда қиз ҳомиланинг ташқи жинсий аъзолари ўғил ҳомилага хос бўлади. Қиз туғилганидан кейин вирилизация давом этади, гавда тузилиши эркакларникига ўхшаш бўлиб, сут безлари ўсмайди ва ҳайз кўрмайди. Ўғил ҳомиланинг жинсий аъзолари тез ривожланади ва бола туғилганидан кейин барвақт балоғатга етади. Адреногенитал синдромнинг туз йўқотиш оқибатида келиб чиқадиган хилига кортизол ва алдостерон метаболизмида кузатиладиган анча чуқур ўзгаришлар хосдир. Бу гормонлар миқдори жуда кам бўлиб, беморда буйрак усти бези пўст қаватининг етишмовчилиги руй беради. Ча-алоқда сохта хунасалик белгилари, организм дегидратацияси (натрий йўқотиш натижасида), кейинчалик юрак-томир етишмовчилиги кузатилади ва бола юрак фаолияти тўсатдан тўхташи натижасида нобуд бўлиши ҳам мумкин.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |