Адриан (лотинча: Публиус Аэлиус Траианус Ҳадрианус; 76-138) – Рим императори (117-йилдан), антонинлар сулоласидан. Чавандозларга таяниб иш юргизган. Адриан даврида император ҳокимияти ва давлат муассасаларининг марказлашуви кучайган. Империя чегараларида Адриан мустаҳкам истеҳком ва мудофаа деворлари барпо этган. Хусусан, Англиянинг катта қисмини босиб олгач, империянинг чегараларини мустаҳкамлаш, мудофаа қувватини ошириш, тинчликни сақлаш мақсадида Британиянинг шимолида девор қурдирган. Узунлиги 100 км ча девор бўйлаб мустаҳкам истеҳкомлар ва буржлар қурдирган. Орқа томонига ҳарбий йўл солдирган. Ўн ёшида бўлажак император отасидан айрилади. Шундан сўнг Адриан икки нуфузли юртдоши[1]. Марк Улпий Траян ва Публий Асилий Аттиан қарамоғида тарбияланган.

Адриан

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



  1. ↑ {{Веб манбаси}} андозасидан фойдаланишда сарлавҳа= параметрини белгилашингиз керак. „“.