Адриан Жонни Жусино Cерруто (испанча: Адриáн Жоҳннй Жусино Cерруто; 1992-йил 9-июлда туғилган, Спрингфилд, АҚСҲ) - боливиялик профессионал футболчи, "Стронгест" клуби ва Боливия терма жамоаси ҳимоячиси.

Футбол
Адриан Жусино
Умумий маʻлумотлар
Тўлиқ исми Адриан Жонни Жусино Cерруто
Туғилган жойи 1992-йил 9-июл (31 ёш)

Санта Круз де ла Сиэрра, Боливия

Фуқаролиги

Флаг Боливии Боливия

Бўйи 185 см
Позицияси Ҳимоячи
Клуби ҳақида маʻлумот
Клуби

Флаг Боливии Стронгест

Рақами

55

Клуб карераси

Жусино Америка Қўшма Штатларида туғилган, кейинчалик ватани Боливияга қайтиб, Боливар ва Петролеро клубларида машғулотлар ўтказган. 2013-йилда Адриан Ричланд коллежи футбол жамоасида ҳаваскор футболчи сифатида ўйнай бошлайди. Ўша йили Жусино "Унион Маэстранса" клубининг унга бўлган қизиқиши туфайли "Унион Маэстранса" клуби сафига келиб қўшилади. 2015-йилда у жамоани тарк этади ва бир муддат "Вентура Cоунтй Фусион" ва "Аллwайс Реадй" жамоаларида тўп суради. 2018-йилнинг 23-январида Жусино "Тулса Роугҳнеcкс"[1] клуби билан шартнома имзолайди. 18-март куни "ОКC Энергй" клубига қарши ўйинда у УСЛ чемпионатида дебют қилади [2]. 2019-йил бошида Жусино ўз ватанига Боливияга қайтади. 27-январ куни "Дестроерс"га қарши бўлиб ўтган ўйинда у миллий Боливия чемпионатида дебют қилади[3]. 6-август куни "Дестроерс"га қарши ўйинда Адриан жамоаси Боливар учун биринчи голини уради[4]. Ўша йили у ўз жамоасига чемпион бўлишда ёрдам беради.

Халқаро карераси

2019-йил 3-март куни Никарагуа терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида Жусино Боливия терма жамоаси сафида дебют қилади[5]. Ўша йили Адриан Бразилияда бўлиб ўтадиган Америка Кубогида иштирок этиш учун тузилган терма жамоа таркибга киритилади. Турнирда у Бразилия[6], Венесуэла[7] ва Перу[8] терма жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этган.

Ютуқлари

Клубда

Boliviya bayrogʻi «Боливар»

  • Боливия чемпионати ғолиби - Апертура 2019-йил

Ҳаволалар

  1. ↑ „Роугҳнеcкс Сигн Дефендер Адриан Жусино“ (эн). Тулса Роугҳнеcкс ФC (01/23/18). 2018-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-март.
  2. ↑ „ОКС Энерджи ВС. Талса Рафнекс 1:0“ (эн). соccерwай.cом (2018-йил 18-март).
  3. ↑ „Боливар ВС. Дестройерс 2:0“ (эн). соccерwай.cом (2019-йил 27-январ).
  4. ↑ „Боливар ВС. Дестройерс 3:0“ (эн). соccерwай.cом (2019-йил 6-август).
  5. ↑ „Боливия ВС. Никарагуа 2:2“ (эн). соccерwай.cом (2019-йил 3-март).
  6. ↑ „Бразилия ВС. Боливия 3:0“ (эн). соccерwай.cом (2019-йил 15-июн).
  7. ↑ „Боливия ВС. Венесуэла 1:3“ (эн). соccерwай.cом (2019-йил 22-июн).
  8. ↑ „Боливия ВС. Перу 1:3“ (эн). соccерwай.cом (2019-йил 18-июн).