Advan
Адван (арабча: عدوان; шунингдек, Адаван ёки Эдван) Сурия жанубида жойлашган қишлоқ. Маъмурий жиҳатдан Дараа муҳофазасининг Изра округи таркибига киради. Шарқда аш-Шайх Саад, жануби-ғарбда Саҳам ал-Жавлон, ғарбда эса Тасил билан чегарадош. Сурия Марказий Статистика Бюроси (CБС) маълумотларига кўра, 2004-йил аҳолини рўйхатга олишда Адван аҳолиси 2 487 кишини ташкил қилган. Аҳолиси тўлиқ мусулмонлардан иборат[1].
Адван عدوان | |
|---|---|
| Қишлоқ | |
| Мамлакат | Сурия |
| Муҳофаза | Дараа |
| Округ | Изра округи |
| Ноҳия | Нава |
| Аҳолиси (2004) |
2 487[1] |
| Вақт минтақаси | УТCЕЭТ +2; +3 |
| Назорат |
|
Тарихи
1596-йилги Усмонийлар солиқ рўйхатларида, „Удван“ номи остида учрайдиган мазкур қишлоқ Ҳаврон қадасининг (тумани) Жавлон Шарқий ноҳияси (маҳаллий маъмурий ҳудуд) таркибида экани қайд этилган. Аҳолиси 21 хонадон ва 15 бўйдоқдан иборат мусулмонлар бўлган. Қишлоқ аҳолиси буғдой, арпа, ёзги экинлар, эчкилар ва асалари уялари учун 25 фоизлик қатъий солиқ тўлаган. Умумий солиқ миқдори 700 акçэни ташкил этган[2].
19-аср охирларида Адван ўртача катталикдаги қишлоқ бўлиб, унда бадавий Адван қабиласи истиқомат қиларди. Қишлоқ бинолари тахминан 40 та кулба ва бир нечта қадимий харобаларни ўз ичига олган бўлиб, асосан тош ва лойдан қурилган эди. Аҳолиси тахминан 140 кишини ташкил қилган[3].
Сурия фуқаролар уруши
2022-йил 9-августда Исломий давлатнинг ироқлик қўмондони Абу Салим ал-Ироқий қишлоқда Сурия ҳарбий кучлари томонидан қуршаб олинганидан сўнг ўзини портлатиб юборди[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Генерал Cенсус оф Популатион анд Ҳоусинг 2004. Сйриа Cентрал Буреау оф Статистиcс (CБС). Дараа Говернорате. (арабча)
- ↑ Ҳüттеротҳ анд Абдулфаттаҳ, 1977, п. 199.
- ↑ Счумачер, 1889, п. 119.
- ↑ „Афтер сиэгинг ҳим неар Жолан | Ирақи ИСИС cоммандер блоwс ҳимселф уп инсиде а ҳоусе“. Сйриан Обсерваторй фор Ҳуман Ригҳц (2022-йил 9-август).
Адабиётлар
- Ҳüттеротҳ, W.-Д.; Абдулфаттаҳ, К.. Ҳисториcал Геограпҳй оф Палестине, Трансжордан анд Соутҳерн Сйриа ин тҳе Лате 16тҳ Cентурй. Эрлангер Геограпҳисче Арбеитен, Сондербанд 5. Эрланген, Германй: Ворстанд дер Фрäнкисчен Геограпҳисчен Геселлсчафт, 1977. ИСБН 3-920405-41-2.
- Счумачер, Г.; Олипҳант, Л.; ле Странге, Г.. Аcросс тҳе Жордан: беинг ан эхплоратион анд сурвей оф парт оф Ҳауран анд Жаулан. Бентлей, 1889.
Ҳаволалар
- Мап оф тҳе тоwн, Гоогле Мапс
- Кафер эл Ма-мап, 21К