Adveksiya
Адвексия (лот. адвеcтио — эл-тиш), метеорологияда — ҳаво ва у билан бирга физик хоссалари (температура, намлик ва ҳоказо)нинг горизонтал (ётиқ) йўналишда кўчиши. Бирор ҳудуддаги об-ҳаво ва уни ташкил қилувчи метеорология унсурлари иккинчи бир ҳудудга горизонтал кўчганда адвексия юз беради. Шу ҳудуднинг температураси адвексия туфайли кўтарилса, илиқлик адвексияси, аксинча, пасайса — салқинлик адвексияси деб аталади. Адвексия натижасида юз берадиган атмосфера ҳодисалари адвектив ҳодисалар деб аталади, мас, адвектив туманлар, момақалдироқ, аёз ва бошқа Совуқ ва иссиқ, қуруқ ва нам ҳаво массалари адвексияси об-ҳавонинг қандай бўлишида муҳим рол ўйнайди (яна қаранг Конвексия).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |