Adventistlik
Ушбу саҳифани Адвентистлар билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Адвентистлик (лот. келиш, воқе бўлиш) - протестантликдаги йўналишлардан бўлиб, ХИХ асрнинг биринчи ярмида, АҚСҲда Уилям Миллер (1772-1849) асос солган. 1831-йилда У.Миллер Исонинг 1843-йилда қайтиши ҳақида катта ваъз қилди. Бу ваъз ҳатто Европада ҳам акс-садо берди. 1843-йил кириб келганида эса У.Миллер ўз хулосасини бироз ўзгартириб Исонинг қайтиш муддатини 1844-йилга кўчирди. Масиҳ тушиши керак бўлган ой ва кунни, ҳатто жойини - Ню-Ёрк штатидаги тоғни ҳам аниқ кўрсатди. Белгиланган кунда Миллер издошлари оқ кийимларга ўраниб “қиёмат тоғи”да жойлашдилар. Узоқ кутишдан со'нг “пайғамбар” издошларининг сони камая бошлади, лекин кўплар унга содиқ қолдилар. Исонинг 1843-йили келмаганининг сабаби эса ўша йили Исо ерга эмас, балки “осмондаги покланиш жойи” (чистилище)ни тозалаш учун келган, деб талқин қилинди. 1845-йилда У. Миллер ва унинг издошлари баптистлар сафидан четлаштирилганларидан сўнг ўзларининг “адвентистлар” деб аталган ташкилотини туздилар. Адвентистлик таълимоти Исо Масиҳнинг иккинчи маротаба қайтиши ғоясига асосланади. Унга кўра иккинчи қайтиш даврида фақатгина тақводорлар (биринчи тирилиш) тириладилар ва Худо билан осмонда 1000-йил бўладилар. Бу давр мобайнида ерда инсонлар бўлмайди, улар томонидан яратилган жамики нарса вайрон бўлиб, йўқ бўлиб кетади. Шайтон кишанланади ва унинг жазоси вайронага айланган ерда бўлади. 1000-йилдан сўнг Исо учинчи бор ерга қайтади, шунда жин, ажина, алвасти ва шу кабилар тириладилар (иккинчи тирилиш). Шайтон эса халқларни йўлдан оздириб, уларни Исога қарши охирги жангга тўплаш учун вақтинча озодликка чиқади. Лекин осмон олови уларни кулга айлантиради. Шайтон ва инсу-жинслар абадий йўқ қилинадилар - бу улар учун иккинчи ўлимдир. Олов билан тозаланган Ер янгиланади ва уни тақводорлар эгаллайдилар. Қуддус қайта тикланади ва одамлар абадий роҳатда бахтли ҳаёт кечирадилар[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 18-19.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.