Адютант (лотинча аджутанс — ёрдам берувчи) — 1) бошлиқ (командир, қўмондон) ҳузурида турли топшириқларни бажарувчи ҳарбий хизматчи (зобит). 2) подшо Россияси армиясида штаб ва бошқармаларда ҳарбий девон мутасаддиси бўлган зобит лавозими (катта полк, баталён ва дивизион А.и); ХВИИ аср иккинчи ярмида ясовул номи билан Россияда жорий бўлган, 1716-йил Ҳарбий Низом билан расмийлаштирилган; 3) монарх (подшо, император) ҳузуридаги ҳарбий мансаблардан бири. Генерал мансабидаги адютант генерал-адютант деб, зобит мансабидаги — флигел-адютант деб аталган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил