Аэренхима

Аэренхима (аэро… ва юнонча энчима — қуйилган, бу ерда тўқима) — ўсимликларнинг нафас олиш функсиясини бажарадиган ҳаво сақловчи тўқимаси. Аэренхима анча кенг ҳужайралар оралиғи ва ҳар хил шаклдаги ҳужайралардан ташкил топган паренхима ҳисобланади. Баъзан Аэренхима таркибига механик, айирувчи ва б. хил ҳужайралар ҳам киради. Аэренхима газ алмашинуви ва ички тўқималарнинг кислород билан таъминланиши қийинлашадиган муҳитда ўсадиган сув ва ботқоқ ўсимликлари (шоли, курмак, қамиш, қиёқ)да ривожланган. Аэро… (юнонча аёг — ҳаво) — қўшма сўзларнинг таркибий қисми. Авиасияга, ҳавода учишга, ҳавога оидликни билдиради (масалан, Аэродром)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил