Aeroblar
Аэроблар, аэроб организмлар – эркин кислород бўлган муҳитда яшайдиган ва ривожланадиган организмлар. Аэроблар кислороддан оксидловчи сифатида фойдаланади. Аэробларга барча ўсимликлар, кўпчилик ҳайвонлар, замбуруғлар киради. Ҳайвонларнинг кислородсиз муҳитда ҳаёт кечириши иккиламчи хусусиятга эга. Аэроблар биологик оксидланишни ҳужайра нафас олиш системаси орқали амалга оширади. Оксидланиш жараёнида кислород тўла қайтарилмасдан заҳарли маҳсулотлар ҳосил бўлиши туфайли аэроблар бу маҳсулотларни парчалайдиган ферментлар (каталаза, супероксидсисмутгаза)га эга. Анаэроб организмларда бундай ферментлар бўлмаслиги туфайли О2 улар учун заҳарли таъсир этади. Нафас олиш занжири айниқса бактерияларда хилма-хил бўлиб, ситохромоксидаза билан бирга бошқа терминал оксидазалар ҳам иштирок этади. Аэроблар орасида фотосинтез қилувчи сианобактерлар, сувўтлари, юксак ўсимликлар асосий аҳамиятга эга. Бу организмлар фаолияти туфайли ажралиб чиқадиган бошқа О2 ҳамма аэробларнинг ривожланишини таъминлайди (яна қаранг Анаэроблар).
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |