Aeromagnitometr
Аэромагнитометр — Ернинг магнит майдонини самолёт ва б. учиш аппаратларидан ўлчаш учун ишлатиладиган асбоб., Икки тури — индуксион ва феррозондли Аэромагнитометр қўлланади. Индуксион Аэромагнитометрларда ўз ўқи атрофида айланадиган симлар ўралган ғалтак сезгир ўлчовчи элемент вазифасини бажаради. Бу Аэромагнитометрлар ер магнит майдони кучланишининг тўлиқ қийматини ўлчашда қўлланади. Феррозондли Аэромагнитометрларда магнит жиҳатдан юмшоқ қотишмалардан ясалган темир ўқида магнит тўйиниш ҳолати ҳосил бўлиши натижасида ер магнит майдони кучлаиишининг тўлиқ қиймати ўлчанади. Ўқи магнит жиҳатдан юмшоқ қотишмадан ясалади, ўзи индуксияланувчи ғалтак сезгир элемент вазифасини бажаради. Бу сезгир элемент ўлчаш вақтида автоматик равишда ер магнит майдонининг тўлиқ вектори йўналишига мосланади. Самолёт магнит таъсиридан қутулиши учун Аэромагнитометр гондолада самолётга шатак қилинади. Аэромагнитометр темир конларини, нефт ва газ конларини АММ-13 маркалиферизлашда, қўлларозондли аэромагнитонилади метр[1].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |