Aeronomiya
Аэрономия (аэро… ва юнонча номос – қонун) – атмосферанинг юқори қатламларини ўрганувчи фан. Аэрономиядаги илмий тадқиқот усулларига: ракеталар ва сунъий йўлдошлар ёрдамида атмосферани зондлаш, радиото'лқинларнинг тарқалишини кузатиш, спектрал анализ (таҳлил) киради. Юқори атмосфера денгиз сатҳидан бир неча ўн км дан бошланиб, Ернинг бир неча радиусичалик баландликкача давом этади. Пастки атмосфера билан юқори атмосфера орасида аниқ чегара йўқ. Юқори атмосферада қуёш нурлари таъсирида диссоциация ва ионизация жараёнлари содир бўлади. 400-500 км баландликдан бошлаб атм. кислород ва азот атомларидан иборат. Юқори атмосферанинг 50-70 км баландликдаги қисми исиган соҳалардан товушнинг қайтишини текшириш йўли билан, 80 км баландликкача кумушсимон булутлар ҳаракатини кузатиш йўли билан, 1000 км гача қисми қутб шафакларини ўрганиш йўли билан, бир неча минг км баландликдаги қисми чақмоқларнинг радиотўлқинлар тарқалишига таъсирини аниқлаш йўли билан ўрганилади. Аэрономик масалаларни ҳал этишда спектрал таҳлил (анализ) муҳим восита ҳисобланади. Ернинг сунъий йўлдошлари ва ракеталар ёрдамида олинган маълумотлар юқори атмосферада кучли ионлашган қатламлар йўқлигини кўрсатди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |