Aeroport
Аэропорт (аэр. ва порт) – йўловчилар, юклар ва почтани ҳаво транспорти воситаларида мунтазам ташишни таъминловчи бинолар, иншоатлар (аэродром билан бирга) ва жиҳозлар мажмуаси. Аэропортлар халқаро ва маҳаллий аэропортларга бўлинади. Аэропортлар таркибига аэровокзал, почта бўлимлари, юк ортиш-тушириш ишларини механизациялаш жиҳозлари бўлган омбор, устахоналар, ангар, моддийтехника жиҳозлари, ёнилғи қуйиш воситалари ва бошқа сақланадиган омборлар киради. Аэропортлар радиолокаторлар, автоматик радиотехника воситалари, ёруғлик сигнали тизимлари, навигация қурилмалари ва бошқа билан жиҳозланган бўлади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аэропорт“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |