Aerostat
Аэростат (аэро… ва юнонча статес -қўзғалмас) – ҳаводан енгил учиш аппарати. Бунда кўтариш кучи зичлиги ҳаво зичлигидан кам бўлган, қобиқ (баллон) ичига тўлдирилган газ (водород, гелий)дан ҳосил қилинади. Дастлабки аэростатни Франсияда ака-ука Жозеф ва Этен Монголфелар 1783-йилда учиришган. Бошқариладиган (дирижабллар) ҳамда бошқарилмайдиган аэростатлар бўлади. Бошқариладиган аэростатларга двигател ҳамда ҳаво винтлари ўрнатилади. Гелий водороддан оғирроқ бўлишига қарамай, аэростатларнинг қобиғи кўпинча гелий билан тўлдирилади, чунки водород осон ўт олиб кетиши мумкин. Бошқарилмайдиган аэростатлар ўз вазифасига кўра эркин ва боғлаб қўйиладиган аэростатларга бўлинади. Стратостатлар, субстратостатлар, ҳаво шарлари эркин аэростатлар бўлиб, улардан илмий тадқиқот ишларида, боғлаб қўйиладиган аэростатлардан ҳарбий мақсадларда, метеорологик тадқиқотларда фойдаланилади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аэростат“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |