Aerostatika
Аэростатика – Аэромеханикаиинт газлар (айниқса, ҳаво)нинг мувозанат шартларини ва уларга ботирилган қаттиқ жисмларга таъсирини ўрганувчи бўлими. Гидростатиканииг баъзи қонунлари Аэростатика учун ҳам умумийдир. Суюқликлардан фарқли равишда газлар ўзўзидан чексиз кенгайиш ва ташқи босим остида сиқилиш хусусиятига эга. Ер сиртидан юқорилашган сари ҳаво зичлиги камая боради. Ер сиртида ҳаво зичлиги энг кўп бўлади. Ҳаво ва газ зичлиги кўтариш кучига таъсир қилади. Температура пасайганда ва босим кўтарилганда зичлик ортади ва, аксинча, Ер сиртидан юқорилашган сари атмосферанинг физик хусусиятлари ўзгара боради; ҳаво зичлиги камаяди, температура, намлик ўзгаради ва ҳоказо Ҳаво босими денгиз сатҳидан бошлаб ҳисобланадиган баландликдан юқори кўтарилган сари (ҳаво температураси баландлик бўйича ўзгармаса) кўрсаткичли (Экспоненсиал) муайян қонун бўйича ўзгаради. Бу қонун қуйидаги формула билан ифодаланади: Бу барометрик формула деб юритилади. Бунда – ҳавонинг ҳ = 0 даги солиштирма оғирлиги; />0- босимнинг ҳ = 0 даги қиймати, р 0 эса ҳ баландикдаги босим. Атмосфера температурасининг баландлик бўйича ўзгариши туфайли Барометрик формулах тузатмалар киритиш зарур[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аэростатика“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Физикага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |