Aerozol generatori
Аэрозол генератори – термомеханик ва механик усулларда аэрозоллар ҳосил қилиш ҳамда уларни пуркаш машинаси. Бог ўрмон ва далаларда қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашда, шунингдек омборлар ва иссиқхоналар, чорвачилик биноларини дорилашда ишлатилади. Ветеринария амалиётида Аэрозол генераторидан дезинфексияловчи, инсектицид ва ваксина аэрозоллари ҳосил қилишда фойдаланилади. Термомеханик усулда иш суюклиги аввал қиздирилади, сўнгра ҳаво оқими уни майда заррачаларга парчалайди. Механик усулда эса иш суюқлиги фақат ҳаво оқими таъсирида парчаланади. Иш вақтида Аэрозол генератори автомобил кузови, трактор юк тиркамаси, от арава ва бошқада олиб юрилади. Баъзи Аэрозол генератори пуркагичлгр, чанглатгичлар билан бирга ишлатилади. Заҳарли дори эритмасини аэрозол мосламаси ёрдамида ҳам пуркаш мумкин. Бунда чанглагич пуркагичнинг пуркагич қисмига аэрозол мосламаси ўрнатилади, аппаратда махсус сўрғич орқали сўрилган ҳаво резервуардан дорини эргаштириб, дозаторга ҳайдайди. Дозаторда ҳосил бўлган эмулсия учлик орқали майда заррача ҳолида ўсимликка пуркалади.
Аэрозол генератори Ласкин нозул ёрдамида ДОП аэрозолини ишлаб чиқариш учун махсус асбобдир. Ўрнатилган созлаш валфи 4 ёки 10 та нозулнинг ишлашини бошқариши мумкин. Ҳаво оқими 1,4 м бўлганда3/мин-56,6м3 / мин, чиқиш аэрозол консентрацияси 10мкг / Л-100мкг / Л. Аэрозолнинг ишлаши миллий стандартларга мос келади, асбоб билан жиҳозланганЗР-6012 аэрозолли фотометр ёкизр-6010 аэрозол фотометриюқори самарали филтр оқишини аниқлаш учун ва қурилма тиббий асбобларни синовдан ўтказиш институтлари, касалликларни назорат қилиш марказлари, шифохоналар, фармацевтика компаниялари, тоза хоналарнинг оқишини текшириш учун ҲЕПА филтр ишлаб чиқарувчилари ва ҲЕПА филтрлари учун жавоб беради[1].
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ „Аэрозол генератори“ (2024-йил 17-ноябр).