Aerozollar
Аэрозоллар (лот. солутио — эритма) — газ муҳитида муаллақ турадиган майда-майда қаттиқ ёки суюқ зарралардан ташкил топган дисперс тизимлар. Аэрозолдаги зарраларнинг катталиги мм нинг ўн миллиондан бир улушидан тортиб, бир неча мм гача боради (қор учқунлари, ёмғир томчилари). Аэрозол қаттиқ ёки суюқ жисмларнинг майдаланиши, парчаланиши (мас, портлаш вақтида) ёки конденсатланиши (мас, ҳаводаги қаттиқ жисм зарралари, газ ионлари ва бошқаларда сув бугининг тўпланиши) натижасида, шунингдек кимёвий реаксия вақтида (аммиак билан водород хлориддан аммоний хлорид олинганда) вужудга келади. Аэрозолнинг муҳим хусусияти зарраларнинг қарама-қарши зарядлигидир, дисперс муҳитнинг зичлиги ва қовушомиги кичик бўлганидан, бундай муҳитдаги зарралар тўхтовсиз ҳаракат қилиб туради, бунинг натижасида улар ўзаро тўқнашиб, осонгина йириклашиши мумкин (Аэрозол коагулясияси), йириклашган зарралар эса огирлик кучи таъсирида дисперс муҳитдан ажралади — дисперс тизим бузилади. Аэрозолни парчалашда юқори кучланишли электр токи, марказдан қочирма куч ва ултратовушлардан, махсус филтрлардан фойдаланилади. Метеорологияда, ҳавони чангдан тозалашда, ҳарбий ишда (тутун пардаси ҳосил қилишда), пурка-гич ёрдамида жисмларга лок ёки бўёқ беришда ва бошқа ишларда аэрозол муҳим рол ўйнайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |