Афалина, қора делфин (Турсиопс трунсотус) — кицимонлар туркуми делфинлар оиласининг бир тури. Узунлиги 3,9 м, оғирлиги 280 кг гача;хданасининг орқа томони қора, қорин томони оқ. Мо'тадил ва илиқ сувли денгизларда тарқалган. Қора, Болтиқ ва Узоқ Шарқ денгизларида ҳам яшайди. Ўтроқ ҳаёт кечиради ёки кичик туда бўлиб кўчиб юради. Балиқлар, моллюскалар ва бошқа сув ҳайвонлари билан озиқланади. Ҳомиладорлик даври 11 ой, туғилган боласининг узунлиги 1-1,2 м, оғирлиги 14-16 кг, 5-6 ой эмизади. Афалина океанариумларда боқилади, қўлга тез ўрганади, тутқинликда ҳам кўпаяверади. Уни турли ҳаракатларни бажаришга осон ўргатиш мумкин. Гавай океанариумида афалина билан тароқтишли делфин (Стено бреданенсис) чатиштирилиб уруғлараро гибрид олинган. Япония делфинарияларида афалинанинг кулранг делфин ва касаткалар билан гибридлари олинган. Қора денгиз афалинаси муҳофаза қилинади, уни овлаш 1966-йилдан бошлаб ман этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил