Афанасий Семёнович Барабаш (русча: Афанасий Семёнович Барабаш; 1908-йил 1-май — 1996-йил 8-сентябр) — совет офицери, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Совет Иттифоқи Қаҳрамони (16.05.1944).

Афанасий Барабаш
Файл:Афанасий Барабаш.жпг
Асл исми русча: Афанасий Семёнович Барабаш
Таваллуди 1-май 1908-йил
Ромни, Суми вилояти, Украина ССР
Вафоти 8-сентябр 1996-йил(1996-09-08)
(88 ёшда)
Киев, Украина
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Қўшин турлари танк кучлари
Хизматдаги йиллари 1932-1957-йиллар
Унвони Sovet gvardiyasi polkovnik
Ҳарбий  қисм 22-гвардия алоҳида танклар полки, 51-армия, 4-Украина фронти
Қўмондонлик қилган полк
Жанг/уруш Иккинчи жаҳон уруши
Мукофотлари
||
||
||
||
||
SSSR qurolli kuchlari fahriysi |

Ҳаёти

1908-йил 1-май куни ҳозирги Суми вилояти (Украина ССР) Ромни таркибидаги Процовка қишлоғида ишчилар оиласида туғилган. Отасидан эрта айрилгач, ўспиринлик ёшидан ишлай бошлади ва бир вақтнинг ўзида ўқишни давом эттирди. Ишлаб чиқариш амалиёти мактабини тугатган. 1929-йилда роменск корхоналаридан бирининг энг яхши ходими сифатида у Москвага ўқишга юборилди. 1932-йилда саноат техникумини битирди[1].

1932-йилда Қўқон ҳарбий комиссарлиги томонидан Қизил Армия сафига чақирилди. 1934-йилда зирҳлитанк мактабини тугатди. Дастлаб у взвод, кейин танк ротаси командири шунингдек, полк мактабининг бошлиғи бўлиб хизмат қилди. 1939-йилда Афанасий Барабаш Харковдаги ҳарбий иқтисодиёт академиясининг муҳандислик факултети тингловчиси сифатида қабул қилинди[2].

1941-йил 22-июндан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси. Ғарбий, Брянск, Сталинград, Жанубий, 4-Украина, 3-Болтиқбўйи, 1-Беларус фронтларида жанг қилган. Контузия олган.

22-гвардия алоҳида танклар полки (51-армия, 4-Украина фронти) гвардия подполковниги Афанасий Барабаш бошчилигида 1944-йил 9-апрелда сиваш плацдармидан фашистларнинг баландликдаги позициясига ҳужум қилди ва ўқчи бўлинмалар билан биргаликда уни қўлга киритди. 3 кунлик жанг мобайнида у душман мудофаасини 80 км ичкарисигача бостириб киради. 1944-йил май ойида Севастополни озод қилиш учун бўлган жангларда қўмондоннинг танки биринчилардан бўлиб шаҳарга бостириб кирди[3].

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1944-йил 16-майдаги фармони билан „Қрим учун жангларда танк полкини моҳирлик билан бошқарганлиги, кўрсатган жасорати ва мардлиги учун“, гвардия подполковниги Афанасий Семёнович Барабаш Совет Иттифоқи Қаҳрамони (№ 2290) унвони билан тақдирланган[4].

Урушдан кейин у Қуролли Кучлар сафида хизматни давом эттирди. 1955-йилда зирҳлитанк қўшинлари ҳарбий академияси қошидаги Олий академик курсларни тугатган. 1957-йилдан полковник Афанасий Барабаш захирада. Киевда яшаган. У Киевдаги илмий-тадқиқот институтларидан бирида катта муҳандис бўлиб ишлаган. 1996-йил 8-сентябрда вафот этди[5].

Хотираси

  • Афанасий Барабаш Киевдаги Берковецкий қабристонига дафн этилган.
  • Суми вилоятининг Ромни шаҳрида (Украина) Қаҳрамонлар хиёбонига Афанасий Барабашнинг ёдгорлик стенди ўрнатилди.

Манбалар

  1. ↑ wарҳероэс.ру. „Барабаш Афанасий Семёнович“.
  2. ↑ wар-ҳероэс.уз. „БАРАБАСҲ АФАНАСИЙ СЕМЙОНОВИCҲ“.
  3. ↑ Герои Совецкого Союза: Краткий биографический словар / Пред. ред. коллегии И. Н. Шкадов. — М.: Воэниздат, 1987. — Т. 1 /Абаэв — Любичев/. — 911 с. — 100 000 экз. — ИСБН оц., Рег. № в РКП 87-95382.
  4. ↑ памят-народа.ру. „Наградной документ“.
  5. ↑ танкфронт.ру. „Барабаш Афанасий Семёнович“.