Afanasiy Fet
Афанасий Афанасевич Фет(болаликдаги исми Шеншин; 23-ноябр (5-декабр)1820, Новосёлка, Мсенск уезди, Орлова губернияси—21- ноябр(3-декабр)1892 Москва) — рус лирик шоир ва таржимон, Санкт-Петербург Фанлар академиясининг аъзоси(1886), насрчи. Некрасовнинг фикрича, у Пушкин билан рақобатлаша оладиган ягона шоирдир. 23-ноябр (5-декабр) 1820-йилда туғилган. Отаси, истефодаги ротмистр, Афанасий Неофитович Шеншин, бой мулкдор.
| Афанасий Афанасевич Фет | |
|---|---|
|
Иля Репин (1882) | |
| Таваллуди |
АфанасийАфанасевич Шеншин 23 ноябр(5-декабр) 1820 Россия империяси Мсенск |
| Вафоти |
21-ноябр (3-декабр) 1892-йил (71 ёш)[1] Москва,Россия империяси |
| Касби | шоир, таржимон |
| Ижод қилган тиллари | рус тили |
| Таълими | Москва университети тарих-филология факултети |
| Йўналиш | романтизм |
| Фаолият йиллари | 1839 - 1892 |
| Жанр | ше'рият |
1835 – 1837-йилларда Афанасий Эстониянинг Вору шаҳридаги Крüммер немис хусусий мактаб-интернатида таҳсил олди. Бу вақтда Афанасий Фет шеър ёза бошлаган ва классик филологияга қизиқиш билдирган. 1837 – 1838-йилларда М. П. Погодин пансионатида яшаб, у ерда университетга киришга тайёрланган. 1838-йилда Москва университетига, аввал ҳуқуқ факултетига, сўнгра фалсафа факултетининг тарихий-филология (оғзаки) бўлимига ўқишга кирди ва уни 1844-йилда тугатди.
Афанасий Фет ўқиш пайтида журналларда шеърлар нашр қилишни бошлади. 1840-йилда Фетнинг университетдаги дўсти Аполлон Григорев иштирокида Фетнинг „Лирический пантеон“ шеърлар тўплами нашр этилди. 1842-йилда – „Москвитянин“ ва „Отечественниэ записки“ журналларида нашр этила бошланди. 1850 йилда Фетнинг иккинчи тўплами нашр этилди, иккинчи тўплами „Современник“, „Москвитянин“ ва „Отечественниэ записки“ журналларида танқидчиларнинг ижобий шарҳларини олди.
1856-йилда Фетнинг учинчи тўплами Иван Тургенев таҳрири остида нашр этилди.
1857-йилда Фет танқидчи Василий Петрович Боткиннинг синглиси Мария Петровна Боткина билан турмуш қурди.
1863-йилда Фетнинг икки жилдлик шеърлар тўплами нашр этилди.
1883-1891 йилларда „Тунги чироқлар“(„Вечерниэ огни“) тўпламининг тўрт сони нашр этилди.
1890-йилда Фет „Ҳотираларим“(„Мои воспоминания“) китобини нашр этди, унда у ўзи ҳақида эр эгаси сифатида гапиради. Муаллифнинг ўлимидан сўнг, 1893 йилда хотиралар билан яна бир китоб нашр этилди – „ Ҳаётимнинг дастлабки йиллари“ („Ранниэ годи моэй жизни“)
Фет 1892-йил 21-ноябрда (3-декабр) Москвада вафот этган. Фетнинг котиби Екатерина Кудрявцеванинг хотираларига кўра, унинг юрак хуружидан ўлимидан олдин „кесувчи“ пичоғ ёрдамида ўз жонига қасд қилишга уриниш содир бўлганлиги айтиб ўтган. Афанасий Фет Шеншинларнинг оилавий мулки бўлган Клейменово қишлоғида дафн этилган.
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |