Тилшуносликда аффикс (лотинчада „бириктирилган“) — сўзнинг қисми. Ўзакка зид қўйиладиган, сўз ясалиши ёки грамматик ифода шаклланишига хизмат қиладиган морфема. Шунга кўра, икки турга ажралади: Сўз ясовчи ҳамда шакл ясовчи. Ўзакка нисбатан жойлашишига кўра сўз бошида (аффикс), сўз ўртасида (инфикс), сўз охирида (суффикс) келади. Ўзбек тилида асосан ўзакдан кейин (ишчи, олмазор), баъзан ўзак олдида ҳам (нотўғри, беиш) келади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил