Аффон ибн Муслим — (ВИИИ-ИХ асрларда яшаган) Муҳаддис олим.

Аффон ибн Муслим
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси Муҳаддис

Аффон ибн Муслим Бағдодлик энг ишончли муҳад­дислардан бўлган. Манбаларда келтирилишича, Бағдодда 748-йилдан кейин таваллуд топган. Ўз даврининг машҳур ровийларидан, табаъа тобиъийнлардан ҳадис эшитган. Имом Шуъбий, Ҳишом Даставоий, Ҳаммод ибн Салама ва бошқалар унинг устозларидан ҳисобланган. Аҳмад ибн Ҳанбал, Ҳилол ибн Аъло, Ҳанбал ибн Ишоқ, Абу Зараъ Дамашқий ва бошқалар муҳаддислар Аффон ибн Муслимдан ҳадис ривоят қилишган. Аффон ибн Муслим ҳақида Имом Аҳмад Ажалий: "Аффон ибн Муслим ишончли муҳаддислардан б-б, соҳиби „Сунна“ бўлган" дейди. Яқуб ибн Шуъба бундай деди, Ибн Муиндан эшитдим: „Ҳадис соҳиблари беш киши улар Молик, Ибн Журайҳ, Имом Саврий, Шуъбий, Аффон“ деди. Аффон ибн Муслим ҳақиқатда юқорида таъкидланганидек, ишончли ва парҳезкор муҳаддислардан бўлиб, суннатни мустаҳкам ушлаганлиги у-н соҳиби сунна деб эътироф этилган. Аффон ибн Муслим ҳақида Абу Ҳотам: „Аффон ибн Муслим энг ишончли, иттифоқ қилинган муҳаддис“ бўлганлигини айтиб ўтган. Аффон ибн Муслим Абдулҳамид Кешийнинг асосий устозларидан бири бўлган. Аффон ибн Муслим 835-йилда вафот этган.[1]




Адабиётлар

  • „Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси“; Самарқанд:Имом Бухорий халқаро маркази 2018.

Манбалар

  1. ↑ Умаров Ш.Х. Абдулҳамид Кеший ҳаёти ва илмий мероси. – Б. 38.