Afia Charles
Афиа Нелиаҳ Чарлес (1992-йил 22-июлда туғилган)[1] — 400 метрга югуриш бўйича мусобақаларда иштирок этадиган Антигуа ва Барбудалик спринтер.
| Афиа Чарлес | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуд санаси |
1992-йил 22-июл Греэнбелт, Марйланд |
| Бўйи | 5 фт 7 ин |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
| Қайси спорт | Енгил Атлетика |
Шахсий ҳаёти
Чарлес АҚШнинг Мериленд штатидаги Гринбелт шаҳридан, лекин унинг онаси Руперта Антигуада туғилган ва 1984-йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтган Ёзги Олимпиада ўйинларида Антигуа байроғи остида мусобақалрда иштирок этган[2][3]. Афиа Чарлес ҳозирда Марказий Флорида университетида (УCФ) таҳсил олади ва у ерда УCФ Книгҳц енгил атлетика жамоаси таркибида университетлараро мусобақаларда иштирок этади[3].
Фаолияти
Чарлес Элеанор Рузвелт ўрта мактабида таҳсил олган. 2008-йилги Америка чемпионатида Пенн эстафетаси бўлиб ўтган. Унда 400 метрга эстафета бўйича 4-ўринни эгаллаган[4]. Биринчи курсда у 2011-йилда Ямайканинг Монтего-Бай шаҳрида бўлиб ўтган CАРИФТА ўйинларида 400 метрга югуриш бўйича бронза медалини қўлга киритган. Антигуа байроғи остида мусобақада қатнашган Чарлес 54,23 сония билан шахсий рекордини янгилаган лекин бу натижа унга медллар учун давогарлик қилишга етарли бўлмаган[2][5]. Чарлес 400 метрга очиқ спорт комплексларида югуриш бўйича биринчи курс талабалари ва мактаб рекордларини янгилаган. У 53,6 сония натижа кўрсатган. 2011-йилги НCАА Аёллар ўртасидаги енгил атлетика чемпионатида иштирок этган. У мактабда кўрсатган яхши натижаси учун жамоа сафига қўшилган ва жамоаси билан 400 метрга эстафета баҳсларида иштирок этган[2]. Иккинчи курсда у C-УСА Индоор чемпионатида 400 метрга югуришда олтин медални қўлга киритган. Бу мусобақада у 54,17 сония натижа кўрсатиб мактаб рекордини янгилашга муваффақ бўлган[2]. У УCФда Карил Смит Гилберт мураббийлиги остида мусобақаларда иштирок этган[3].
2011-йил июл ойида у аёллар ўртасида 400 метрга югуриш бўйича 2012-йилги ёзги Олимпия ўйинларида Антигуа ва Барбуда жамоасидан чақирув олган. Бу чақирувга жавоб тарзида у терма жамоада илк бора қатнашган[3]. Мусобақа "Олимпия" стадионида 3—5-август кунлари бўлиб ўтган[6]. Ўйинларга тайёргарлик кўриш учун Чарлес 2004-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида 400 метрга эстафета баҳсларида олтин медал совриндори бўлган Ди Ди Троттер билан тайёрланган. Ди Ди 2012-йилги Америка Қўшма Штатлари терма жамоасидан чақирув олган Смит Гилбертнинг Теннесси Университетида бирга ўқиган ва мусоабқаларга тайёрланган дўсти ҳисобланади[3].
Манбалар
- ↑ „Атҳлетес- Чарлес, Афиа биограпҳй“. Интернатионал Ассоcиатион оф Атҳлетиcс Федератионс. Қаралди: 2012-йил 16-июл.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Афиа Чарлес профиле“. CБС Спорц Нетwорк. 2012-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-июл.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Бурген, Миранда. „Чарлес макес Антигуа Олймпиc ростер“. Cентрал Флорида Футуре (2012-йил 11-июл). 2012-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-июл.
- ↑ Литтле, Cарл. „Э. Роосевелт Гирлс Репеат ин Қуиcк 4х400 Релай“. Тҳе Wашингтон Пост (2008-йил 26-апрел). Қаралди: 2012-йил 16-июл.
- ↑ Салвас. „Афиа Чарлес Медалс ат CАРИФТА Гамес ин 400 Метерс“. CБС Спорц Cоллеге Нетwорк (2011-йил 24-апрел). 2013-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-июл.
- ↑ „Wомен'с 400м“. Оффиcиал сите оф тҳе Лондон 2012 Олймпиc анд Паралймпиc Гамес. 2012-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-июл.