Afifa Iskandar
- Википедияда исми Афифа бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Афифа Искандар Эстефан (арабча: عفيفة إسكندر إصطيفان) – ХХ асрнинг ўрталарида ижод қилган ироқлик қўшиқчи. 1921-йил 10-декабрда Ироқнинг Мосул шаҳрида туғилган[1]. Ироқ тарихидаги энг яхши аёл хонандалардан бири. Хонанда „Ироқ қора қуши“ номини олган[2].
Афифа Искандар | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Афифа Искандар Эстефан 10-декабр 1921-йил |
| Вафоти |
21-октябр 2012-йил (90 ёшда) Бағдод, Ироқ |
| Жанрлар | Мақом |
| Касби | Қўшиқчи, актриса |
| Фаолият йиллари | 1935–2011 |
| Лейбллар | Шаҳрора, монологист |
Ҳаёти
Афифа Искандарнинг отаси арман, онаси юнон эди. У Бағдодда яшаган ва 5 ёшидан бошлаб қўшиқ куйлаган. 1935-йилдан бошлаб эса мақом куйлашни бошлаган[3]. 12 ёшида Искандар Эстефан исмли арман йигитига турмушга чиққан ва унинг фамилиясини олган. Афифа актрисалик фаолияти билан ҳам шуғулланган ҳамда кўплаб спектаклларда рол ижро этган[4]. 1938-йилда Бадиа Масабни, Таҳейя Кариокка ва Муҳаммад Абдел Wаҳаб билан биргаликда ишлаш учун Мисрга борган. Афифа Искандар 2012-йил 21-октябрда Бағдодда саратон касаллигидан вафот этган[5].
Эътироф
2019-йил 10-декабрда Гоогле хонанданинг 98 ёши муносабати билан махсус дудл чиқарган[6].
Сингллари
Искандар 1500 га яқин қўшиқ куйлаган[7]. Уларнинг энг машҳурларига қуйидагилар киради:
Манбалар
- ↑ „"شحرورة العراق"... تعيش أوضاعاً صحية مأسوية“. Алраи Медиа. Қаралди: 2015-йил 27-сентябр.
- ↑ „Афифа искандар عفيفة اسكندر – МП3 Écоутер эт Тéлéчаргер ГРАТУИТЕМЕНТ эн формат МП3“. Магҳреб Спаcе. Қаралди: 2015-йил 27-сентябр.
- ↑ „ما لايعرفه الناس عن عفيفة إسكندر – ملاحق جريدة المدى اليومية 9.ز“ (2015-йил 23-сентябр). 2015-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-сентябр.
- ↑ Талеб. „موسوعة أعلام الموصل في القرن العشرين للدكتور عمر محمد الطالب / حرف العين“. 2016-йил 27-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-сентябр.
- ↑ „Тҳе Cоммон Иллс: Афифа Искандар пассес аwай, тҳе политиcал cрисис cонтинуэс“. Тҳе Cоммон Иллс (2012-йил 22-октябр). Қаралди: 2015-йил 27-сентябр.
- ↑ „Афифа Искандар’с 98тҳ Биртҳдай“. Гоогле (2019-йил 10-декабр).
- ↑ „Гоогле Ҳоноурс Афифа Искандар - Бут Wҳо Wас Ше?“. CаироСcене. Қаралди: 2023-йил 30-апрел.
- ↑ 8,0 8,1 Аидасани. „Тодай’с Гоогле Доодле cелебратес тҳис Ирақи сингер“ (эн-аэ). Машабле МЕ (2019-йил 12-декабр). Қаралди: 2023-йил 30-апрел.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 9,4 9,5 9,6 „Гоогле Доодле Cелебратес Аффифа Искандар'с Биртҳдай | Сада Элбалад“ (эн). сеэ.неwс. Қаралди: 2023-йил 30-апрел.
- ↑ „Гоогле Ҳоноурс Афифа Искандар - Бут Wҳо Wас Ше?“. CаироСcене. Қаралди: 2023-йил 30-апрел.