Афотик зона („а“ дан (қадимги юнонча: α қадимги юнонча: α) — -эмас, -сиз инкор қўшимчалари, „фотос“ (φωτός) — ёруғлик) — сув ҳавзасининг қуёш нури муқлақо тушмайдиган ва фотосинтезнинг деярли йўқлиги билан тавсифланувчи чуқур қатлами. Қуёш нурларининг таъсир қилиш даражаси ва фотосинтез мавжудлиги ёки йўқлигига кўра ажратилган сув омборларининг учта экологик ҳудудидан бири (эвфотик зона ва дисфотик ҳудуд билан бирга қаторда). Кўпинча ушбу ҳудудни „тунги зона“ деб ҳам аташади. У очиқ океанда, баъзида континентал сувларда, мисол учун Байкал кўлида учраши мумкин.

Жаҳон океанининг экологик зоналари

Афотик зона — очиқ океаннинг 1000–11000 м чуқурлик оралиғида (дисфотик зона тагида) жойлашган энг катта ҳудуди. У пелагиал- батипелагиал, абйссопелагиал ва гадопелагиал чуқур сув зоналари ва океан тубининг чуқур зоналари (бенталлар) — батиал, псевдобатиал, талассобатиал, абиссал, псевдоабиссал ва ултрагабиссал зоналарни қамраб олади. Мазкур ҳудуд эвфотик ва дисфотик ҳудудлар билан таққослаганда биологик хилма-хиллик ва биомасса жиҳатидан ўта қашшоқдир. Бу ерда асосан йиртқичлар ва детритофаглар — пелагиалнинг устки қатламларидан тушиб турадиган гидробионтларнинг ярим парчаланган қолдиқларидан иборат „ўлимтик ёмғири“ деб аталувчи детрит ҳисобига ҳаёт кечиришади. Денгизнинг қора кашандалар билан боғлиқ бўлган чуқур экологик зонаси — „ҳаёт водийлари“ бундан мустасно бўлиб, бу ерда эвфотик зонадаги фотосинтездан фарқли ўлароқ, бирламчи маҳсулотлар туфайли озиқ-овқат занжири мавжуд бўлади. Улар гидротермал манбалар — гидротермлардан ўзлаштирадиган сулфидли минераллар -ҳемоаутотроф бактерияларнинг ҳемосинтези асосида ишлаб чиқарилади.

2005-йилда Мексика қирғоқлари яқинидаги чуқур сувли гидротермал гуруҳларнинг бирида илк бор қуёш нури иштирокисиз ҳам бошқа гидротермал организмлардан таралувчи заиф нурни ўзлаштириб, фотосинтез қилиш қобилиятига эга бўлган махсус фотосинтетик яшил олтингугурт бактерияси (ГСБ1 деб номланган) кашф этилган[1][2].

Афотик зонанинг ихтиосенини пелагик ва сув ости, сув туби — сув ости балиқлари, жумладан, батипелагик, батибентик, талассобатибентик, абйссобентик ва гадобентик балиқлар гуруҳлари ташкил этади[3].

Манбалар

  1. ↑ Беаттй Ж.Т., Оверманн Ж., Линcе М.Т., Манске А.К., Ланг А.С., Бланкеншип Р.Э., Ван Довер C.Л., Мартинсон Т.А., Плумлей Ф.Г. Ан облигателй пҳотосйнтҳетиc баcтериал анаэробе фром а деэп-сеа ҳйдротҳермал вент (эн) // Проcеэдингс оф тҳе Натионал Аcадемй оф Сcиэнcес оф тҳе Унитед Статес оф Америcа : жоурнал. — 2005. — Вол. 102, но. 26. — П. 9306—9310. — ПМИД 15967984.
  2. ↑ „Неожиданное открытие биологов: фотосинтез в природе возможен без Солнца“ (деадлинк). мембрана (2005-йил 21-июн). 2012-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-июн.
  3. ↑ Парин Н. В. Риби откритого океана. М.: Наука. 1988. 272 с.

Адабиётлар

  • Океан биологияси. Т. 1. Океаннинг биологик тузилиши. М.: Фан. 1977. 398 б.
  • Океан биологияси. В. 2. Океаннинг биологик маҳсулдорлиги. М.: Фан. 1977. 399 б.
  • Константинов А.С. Умумий гидробиология. Олий мактаблар учун дарслик. 4-нашр. М.: Олий мактаб. 1986. 472 б.