Африкаанс (афр.: Африкаанс), бур тили — ҳиндевропа тиллари оиласидаги герман тилларидан бири (ғарбий герман гуруҳчаси). ЖАРнинг расмий тили (инглиз тили билан бирга). Асосан, ЖАРнинг Трансваал, Оранж, Кап вилоятларида, шунингдек, Намибия, Замбияда ва бошқа қўшни мамлакатларда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 6 миллион кишига яқин (1980-йиллар охири; 1990-йиллар охирида бу миқдор бирмунча камайган).

Африкаанс
Тил кодлари

Африкаанс ХВИИ асрда нидерланд тилининг баъзи лаҳжалари билан немис ва инглиз тилларининг ҳамда готтентот, бушмен, банту каби маҳаллий тилларнинг ўзаро яқинлашуви ва аралашиб кетиши жараёнида юзага келган. Африкаанснинг муҳим белгиси унинг ҳудудий лаҳжаларга бўлинмаганлигидир. Ўзига хос хусусиятлари ХВИИ аср охирларида Кап вилояти даврида шаклланган. ХВИИ асрда ва ХИХ асрнинг биринчи ярмида фақат оғзаки сўзлашув тили сифатида қўлланилган. Африкаансда ёзилган дастлабки асарлар ХИХ асрнинг 70-йилларидагина пайдо бўлган. Африкаанс 1925-йилдагина расмий тил мақомига эга бўлган — Жанубий Африка Иттифоқининг давлат тили деб эътироф этилган. 2022-йил май ойида африкаанс Жанубий Африканинг маҳаллий тили сифатида тан олинган.

Фонетик тизими ва лексикаси асосан нидерланд тили таъсирида шаклланган; маҳаллий африка тилларидан ўзлашган сўзлар озчиликни ташкил этади.

Адабиёт

  • М и ронов С. А., Язик африкаанс. М., 1969.