Афросиёб қал’аси — Ўзбекистондаги маданий мерос обекти, тарихий-археология ёдгорлиги. Обект милоддан аввалги ВИИ—ХИИИ асрларга тегишли. Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳрида жойлашган. Мазкур манзилгоҳ Самарқанд шаҳар атрофида „Имом Восе“ МФЙ „Кирча“ МФЙ, Шоҳи-Зинда кўчасилари ҳамда Сиёб ва оби-Машхад ариқлари ораларида (Тошкент кўчаси) ўрнашган. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуққа кўра ушбу мажмуа давлат мулки ҳисобланади. Бу „Самарқанд“ давлат музей-қўриқхонаси оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2019-йил 4-октабрда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган ҳамда давлат муҳофазасига олинган[1][2]. Афросиёб ҳозирги Самарқанднинг шимолий чегарасига туташган кенг бўш тепаликлар бўлиб, унинг майдони 219 га. Тепаликнинг шим. Сиёб ариғи билан чегараланган. Жан. томондан „эски шаҳар“ деб аталган Самарқандга қўшилиб кетган.

Афросиёб
Қадимий вайрона
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Самарқанд
Шаҳар Самарқанд
Расмий тил(лар)и ўзбек

Шаҳарнинг дастлабки тарихи ҳақида ёзма манбаларда маълумотлар жуда кам учрайди. Кўҳна шаҳарда ўтказилган археологик қазишлар эса бундай маълумотларни кўпроқ бермоқда.

Археологик қазишмалар бир неча метр қалинликдаги маданий қатламлар қандай бўлганлигини кўришга, бойлар ва камбағалларнинг уйларини, ҳунармандларнинг устахоналарини, савдогарларнинг дўконларини, кўча ва майдонларни, шоҳона саройлар ва ибодатхона, масжид ва мадрасаларни, мудофаа иншоотларини, шаҳарнинг сув билан таъминлаш тизими ва ҳоказони аниқлашга ёрдам беради.

Афросиёб ва унинг топилмаларига қизиқиш 1868 йилда Чор Россияси томонидан Самарқанд босиб олингандан кейин бошланди. Афросиёбда дастлабки қазиш ишлари билан маёр Борзенков (1874), подполковник В. В. Крестовский (1883), шарқшунос олимлар Н. И. Веселовский (1884-85, 1895), В. В. Бартолд (1904) ва В. Л. Вяткин (1905; 1912— 13)лар шуғулланишди. 1919 йилда М. Е. Массон, В. Л. Вяткин тадқиқот бошлаган жойларда қазиш ишларини давом эттириб, сомонийлар саройи (ИХ аср) харобаларини очди. 1925, 1929—30 йларда В. Л. Вяткин Афросиёбда қазиш ишларини давом эттиради ва унинг турли даврдаги тарихига оид кўплаб материаллар тўплайди. Аммо 1930 йилларга қадар Афросиёбда олиб борилган археологик қазишмалар қадимги Самарқанд тарихига доир жуда кам материаллар берган. Урушдан кейин Ўзбекистон ФАнинг Тарих ва археология институти олимларидан Афросиёб И. Тереножкин томонидан Афросиёбда жиддий дала тадқиқотлари ўтказилди. Натижада унинг энг пастки қатламидан милоддан аввалги ВИ—В асрларга тааллуқли буюмлар, уй-жой харобалари топилди. В. Афросиёб Шишкин (1958-66) ва Я. Ф. Ғуломов (1967—70)лар раҳбарлигида олиб борилган кенг кўламли археологик қазишлар натижасида қадимги маданий қатлам материаллари Афросиёбнинг бошқа жойларидан ҳам топилди. 1966 йил 13 июлда Афросиёбни археологик жиҳатдан комплекс ўрганишни ташкил этиш мақсадида Республика ҳукуматининг махсус қарори қабул қилинди. Унга кўра, Афросиёб „археологик қўриқхона“ деб эълон қилиниб, уни ўрганиш ишига Тошкент ва Самарқанд давлат университетлари ҳамда Маданият вазирлигининг Санъацҳунослик институти ҳам сафарбар этилди. Аниқ илмий режалар асосида бошланган археологик тадқиқотлар туфайли нафақат шаҳарнинг кўп асрлик ёши, балки унинг ҳар хил даврлардаги тарихий топографияси, шаҳар таркиби, шаҳар ҳаётининг ривожланиш босқичлари, босқинлар туфайли юз берган бўҳронлар даври аниқланди. Самарқанд юшшдларининг шоҳона саройи очилди.

Тарихи

Номининг келиб чиқиши

Этнограф олим В. Л. Вяткин асарларида қайд этилишича, Афросиёб номи 17асрдан бошлаб ёзма манбаларда тилга олина бошланган. Бу давргача эса уни „Ҳисори кўҳна“, „Қал’аи кўҳна“ („Эски қал’а“) номлари билан аташган. Бугунги кунда халқ орасида ҳам, илмий қўлёзмаларда ҳам Афросиёб номи билан аталадиган бўлган.

Яна бир этнограф тадқиқотчи В. А. Лившис ёдгорлик номини Паршаб (суғдча Паршваб) яъни „Сиёб усти“ сўзидан келиб чиққанлиги ҳақидаги фикрларини баён этади. Бироқ, республика ҳудудида Афросиёб номи билан боғлиқ бошқа кўплаб географик номлар ҳам мавжуд. Жумладан, Тошкент шаҳридаги Мингўрик тарихий ёдгорлигининг бошқа номи „Афросиёб ошхонаси“ бўлса, „Шоҳнишинтепа“ ҳудуди „Афросиёб тахти“ деб номланади. Шу билан биргаликда, Қашқадарё вилояти Китоб шаҳридаги ёдгорлик номи ҳам Афросиёб номи билан алоқадор.

Жойлашуви

Афросиёб ХИИ асрда амалга оширилган мўғуллар ҳужумидан сўнг ана шундай ҳароба ҳолатга келиб қолган. У ўша даврларда Самарқанд шаҳрининг маркази бўлган. Аммо ҳудуднинг афсоналарда тилга олинган Турон шоҳи номи билан аталган тепалик яқинидан оқиб ўтубчи Сиёб ариғи билан ҳеч қандай боғлиқлик жойи мавжуд эмас.

Дарвозалари

Самарқанднинг мўғуллар ҳужуми давригача асосий маркази бўлмиш Афросиёб ўша вақтда мустаҳкам қал’а деворлари билан ўраб олинган эди. Ибн ал-Фақиҳ ўз асарларида қал’а ҳақида ёзар экан, унинг Кеш, Хитой, Усрушон ва Оҳанин сингари номлар билан аталувчи дарвозалари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтади. Ҳар қандай географик ҳудудларда бўлгани сингари, мазкур масканда ҳам дарвозалар номлари кейинчалик ўзгариб кетади. Афросиёб дарвозалари хусусида маълумот қолдирган ал-Истахрий (Х аср) Кеш номли дарвозани Катта, Оҳанин дарвозасини Навбаҳор, Устуршона дарвозасини эса Бухоро номлари билан тилга олган.

Мазкур дарвозаларнинг бири ҳозирги Хизр масжиди ўрнида жойлашган бўлиб, бу дарвоза ўз даврида Кеш кейинчалик эса Катта дарвоза номи билан машҳур бўлган. Араб тарихчиси Истархийнинг ёзишича, бу дарвоза тоза темирдан ясалган бўлиб, унда халққа номаълум тилда ёзилган ёзувлар мавжуд бўлган. Ерлик аҳоли мазкур ёзувларни имярий (араб қабилаларидан бири) ёзуви деб ҳисоблашган. Тарихчи Блоше эса бу ёзувларни ўрхун битиклари бўлиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтади. Истархий Самарқандга келган вақтида бу ерда қўзғалон кўтарилади. Қўзғалончилар томонидан мазкур темир дарвоза бузиб ташланади. Кейинчалик эса уни шаҳар ҳокими Абул Музаффар қайта тиклайди, аммо аввалги дарвозада мавжуд бўлган битиклар янги дарвозага ёзилмайди[3].

Манбалар