Afrosiyobi
Афросиёби — эртапишар олма нави. Р. Р. Шредер номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтининг Самарқанд филиалида Ландсберг навини Самарқанд эртапишар нави билан дурагайлаб чиқарилган (В. В. Кузнесов, А. А. Леплинский). Дарахти ўртача ўсади, кенг шохли, пирамидасимон, новдалари жигарранг. Барги ўртача. Гуллари майда, оқ. Меваси йирик (100-150 г), сирти текис, учки томони торайган, қирмизисариқ рангда, мевабанди калта, эти оч сариқ, мулойим, ширин. Кўчати экилганидан кейин 4-5 йилда ҳосилга киради. Июл бошида пишади. Ҳар йили ҳосил қилади. Ҳосилдорлиги ўртача. Олма қуртидан кам зарарланади. Мевалари тез тўкилиб кетади. Шаҳар атрофи, шамол кучли бўлмаган зоналар ва томорқа хўжаликларида етиштириш учун тавсия этилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |