Афшин – Уструшона ҳокимларининг араблар фатҳидан аввалги лақаби. Охирги Афшин Ҳайдар ибн Ковус (манбаларда ал-Афшин) халифа Му’тасимнинг лашкарбошиси эди. У Кичик Осиёда юнонлар устидан ғалаба қилгани ва Бобак қўзғолонини бостиргани эвасига халифанинг эътиборига сазовор бўлган. Бироқ, 841 йил июнда исломдан қайтганликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм этилган. Афшин лақаби Ўрта Осиёда, умуман, учраб туради. Я’қубийда (Таърих, 2-жилд, 344-бет) Суғдиёна ҳокими Ғурак Қутайба ибн Муслим билан тузган шартномасида ўзини Суғд ихшиди, Самарқанд афшини деб атаган[1].

Манбалар

  1. ↑ <>ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил</>