Афшона, Афшина — Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти, Пешку туманидаги Бухоро шаҳридан 30 километр шимоли-шарқда жойлашган қадимий қишлоқ. Абу Али Ибн Синонинг ватани сифатида танилган унинг онаси Ситорабону афшоналик эди. Қишлоқда 980-йилда Ибн Сино ва 985-йилда укаси Маҳмуд дунёга келган. Ибн Сино беш ёшигача Афшонда яшаган, кейин оиласи Бухорога кўчиб келган. Буюк олим таваллудининг 1000-йиллиги Афшонада тантанали нишонланган. Шу муносабат билан Афшонада иккита сопол гумбазли, эшик ва устунлари ўйилган, девор безаклари билан безатилган муҳташам дам олиш маскани қурилган.

Афшона
Қишлоқ
39°59′40″Н 64°22′45″Э / 39.99444°Н 64.37917°Э / 39.99444; 64.37917
Мамлакат Ўзбекистон
{{{туман_тури}}} Пешку
Илк эслатилиши ВИИИ аср
Afshona xaritada
Afshona
Афшона

Манбаларда Ёқутий уни Бухоронинг қишлоқларидан бири сифатида тилга олган. Ас-Самаоний асарларида Афшона „Фашна“ шаклида учрайди. Мақдисийнинг ёзишича: Афшона Бухоронинг ғарбий томонида жойлашган. Унда кўп одамлар яшайди. Ҳудуди катта, тоза ва чиройли бўлган[1].

Наршахийнинг ёзишича, "Афшона мустаҳкам ҳисор ва катта шаҳристонга эга бўлиб, бир қанча қишлоқлар унга мансуб бўлган, у ерда ҳафтада бир кун бозор бўлган. Бу қишлоқнинг экин ерлари ва биёбонлари Мадраса талабаларига вақф қилинган. Катта шористонга ва мустаҳкам ҳисорга эга бўлган. Бир қанча қишлоқлар унга мансубдир. У ерда ҳар ҳафтада бир кун бозор боълган. Бу қишлоқнинг экин ерлари ва биёбонлари мадраса талабаларига вақф қилинган. Қутайба ибн Муслим у жойда масжиди жоме бино қилган. Муҳаммад ибн Восе ҳам бир масжид қурдирган. Бу ер дуо қабул боъладиган жой бўлган. Одамлар шаҳардан у жойга борганлар ва уни табаррук деб ҳисоблайдилар. Шунга кўра Афшона суғдча „дуо тезроқ мустажоб бўладиган муқаддас жой“ маъносини англатади. Абу Али ибн Сино шу қишлоқда туғилган. Буюк олим таваллудининг 1000-йиллиги Афшонада тантанали нишонланган. Афшонада бугунги кунда Ибн Сино номидаги музей фаолият кўрсатмоқда.

Шаҳар манбаларда „Афшина“ деб ҳам тилга олинади. Тарихчилар фикрича, 439-йилда хитойликлардан енгилган турклар йўлбошчиси Ашина ябғу 500 га яқин оилага бошчилик қилиб ўз уруғини Наншандан Олтой томонларга кўчириб олиб келган. Йиллар ўтиб уруғ оқсоқоли Бумин Турк хоқонлигига асос солади. Буминнинг иниси Истами 553—567-йилларда яқин атрофдаги қабилаларни ўзига итоат эттиради. Аслида турклар ва эфталийлар бир қавмдан бўлган. Уларнинг манфаатлари Ўрта Осиёда тўқнаш келади. 567-йилда Бухоро яқинида юз берган 8 кунлик жангдан сўнг, эфталийлар чекинади[2]. Бухоро атрофлари турклар қўл остига ўтади. Ҳудуд дастлаб Турк ҳоқонлиги, 603-йилдан Ғарбий Турк ябғу ҳоқонлиги таркибида бўлган ва маҳаллий ҳукмдорлар томонидан бошқарилган.

Бу ерларда турклар ўтроқлашиб, ўз қишлоқларини барпо этганлар. Афшина номи туркий тил анъаналарига кўра икки сўздан тузилган. Қадимги туркий тилда аф ёки эв, аб уй деган маънони англаца, шина ашиналар атамасининг қисқарган ҳолатидир. Яъни ашиналар яшайдиган қишлоқ деган маънони билдиради. Афшина қишлоғи Турк ябғуларининг Сўғддаги қароргоҳи бўлган. Афшина йирик шаҳарлардаги каби сўғдий ва туркий тилда эмас, фақат туркча сўзлашган[3].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Афшона“. 2022-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 25-июл.
  2. ↑ „Илк ўрта асрлардаги Чоч тараққиётига Сўғднинг таъсири“. Қаралди: 2023-йил 25-июл.
  3. ↑ Азимхўжа Отахўжаев. Абу Али ибн Сино. Тошкент „Абу матбуот-консалт“ 2011 — 6-бет. 

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил