Афсор Муҳаммад Ҳошим Мирза (1870-йил, Сабзавор — 1940-йил, Машҳад) — Эрон шоири, жамоат арбоби. Илм-маърифатга чақирувчи ахлоқий шеърлар ёзган. Унинг 4000 байт шеърдан иборат девони бор. Эронда адолацизликка қарши курашгани учун аввал Машҳадга, сўнг Ашхободга сургун қилинган. 1907-йилда яна Машҳадга қайтган.

Афсор Муҳаммад Ҳошим Мирза

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил