Afv etish
Афв этиш — Суд ҳукми билан жазо тайинланган бирор шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш ёки унга берилган жазони енгиллатиш. Одатда, давлат бошлиғининг қарори билан амалга киритилади. Ўзбекистон Республикасида суднинг ҳукми билан жазо тайинланган шахсларни Президент томонидан афв этиш ва гуноҳларидан ўтишни англатади (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 93-модда, 23-банд). Афв этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти тасдиқлаган Низомда назарда тутилган тартиблар ва қоидалар асосида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида афв этиш масаласи одатда, ҳукмланган фуқаронинг афв этишни сўраб ёзган илтимосномасига асосан кўриб чиқилади. Илтимосномадан ташқари: а) ўлим жазосига ҳукм қилинган, аммо афв этишни сўраб илтимоснома ёзган маҳкумларга оид мавжуд материаллар; б) Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси судлари томонидан ўлим жазосига ва бошқа жазо турларига маҳкум этилган фуқароларга нисбатан афв этишни қўллашни сўраб кел-тирган тақдимномалар ҳам курилади. Суд ҳукми билан жазога ҳукм этилганларни афв этиш ўлим жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштириш; асосий ва қўшимча жазоларни тўла ёки қисман ўташдан озод қилиш; жазо ўталмаган қисмини енгилроқтури билан алмаштириш ва судланганликни олиб ташлаш йўли билан амалга оширилади. Афв этишни сўраб қилинган илтимоснома суд ҳукми қонуний кучга киргандан сўнг кўриб чиқилади. Афв этиш масаласини кўриб чиқишда: содир этилган жиноятнинг жамиятга хавфлилик даражаси ва хусусияти, маҳқумнинг шахсини тавсифловчи маълумотлар, унинг хулқи, меҳнатга муносабати, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган колонияда жамоат ишларида қатнашиши ёки қатнашмаслиги, жазо муддатининг қанчаси ўталганлиги, келтирилган моддий зарар миқдори ва бошқа ҳолатлар; жазо ўтаётган колония маъмурияти, жамоат ташкилотлари ва жамоаларнинг маҳкумга нисбатан фикри; етказилган моддий зарарни тулашдан озод этишни сўраб қилинган илтимоснома бўйича моддий зарар етказилган ташкилот, туман (шаҳар) ҳокимлигининг фикри; ҳарбий судлар томонидан ҳукм қилинган маҳкумларнинг илтимосномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг фикри ҳисобга олинади. Ўлим жазосига ҳукм этилганлар шу тўғридаги ҳукм қонуний кучга кирганлиги уларга эълон қилинган, ҳукмнинг ёки ажримнинг нусхаси топширилган кундан бошлаб 7 сутка ичида афв этишни сўраб илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳаклидир. Агар ўлим жазосига ҳукмланган шахс белгиланган муддатда афв этишни сўраб илтимоснома билан мурожаат қилмаса ёки шундай илтимоснома қилишдан воз кечганини билдирса, у ҳолда белгиланган қоида асосида бу ҳақса акт тузилади. Илтимоснома ёки акт илтимоснома қабул қилинган ёки акт тузилган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирилмай Президент девонига юборилиши шарт. Ўлим жазоси тайинланган шахснинг афв этишни сўраб берган илтимосномаси ёки унинг афв этишни сўраб илтимос қилишдан воз кечганлик тўғрисидаги ҳужжатлар кўрилиб, ҳал қилингунга қадар ўлим жазоси тайинланганлиги тўғрисидаги ҳукм ижроси тўхтатиб турилади. Афв этиш тўғрисидаги илтимосномалар ва материаллар Президент ҳузурида тузилган Комиссия томонидан дастлабки текширишдан ва муҳокамадан ўтади. Агар Комиссия афв этиш масаласини кўришда йиғилган ҳужжатларни қўшимча текширишдан утказишни лозим топса, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ёки Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига ўрганиб чиқиш ва тегишли хул оса бериш учунюборади[1].
Манбалар
Ҳаволалар
- Маълумотлар омбори (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-11-28 санасида архивланган)
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |