Agʻdash
Ағдаш Аğдаş | |
|---|---|
| Шаҳар | |
|
| |
| 40°39′00″Н 47°28′34″Э / 40.65000°Н 47.47611°Э | |
| Мамлакат | Озарбайжон |
| {{{минтақа_тури}}} | Ағдаш |
| Ҳукумат | |
| Асос солинган | 1900-йил |
| Маркази баландлиги | 40 м |
| Расмий тил(лар)и | озарбайжон тили |
| Аҳолиси (2010) |
25 345 |
| Вақт минтақаси | УТC+4:00 |
| Телефон коди | +994 193 |
| Почта индекс(лар)и | АЗ 03000 |
|
| |
Ағдаш (озарбайжонча: Аğдаş) — Озарбайжон Республикасидаги шаҳар (1900-йилдан). Ағдаш темир йўл стансиясидан 47 км. Аҳолиси 20,9 минг киши (1999). Ёғ-сир, автомобил тузатиш, пахта тозалаш, сут заводлари бор. Қадимий шаҳар, ипак ва ипак буюмлари савдоси билан машҳур бўлган. Карвонсарой сақланган. Ағдаш ХВИ асрда вужудга келган.
Тарихи
ХИХ аср бошларида Шеки хонлıгıнинг Ағдаш туманидаги кичик Учговаг қишлоғи кейинчалик Ағдаш деб аталган.
1819-йилда Шеки хонлиги ўрнида Шеки вилояти ташкил топди[1]. Кейинчалик 1840-йил 22(10)-апрелдаги „Кавказорти маъмурий ислоҳот қонуни“га мувофиқ Шаки вилояти Каспий вилояти таркибига кирди ва шундан кейин у „Шеки уезди“ деб аталди[1]. 1846-йилда Каспий вилояти тугатилгандан кейин Шеки уезди аввал Каспий вилоятида ташкил этилган Шамахи губернаторлиги (1859-йилдан Боку вилояти деб аталган)[2] таркибида қолди, бироқ кейинчалик Шеки уезди Боку вилояти таркибидан чиқарилди ва 1867-йил охирида янги ташкил этилган Елизаветпол губернаторлиги таркибига қўшилди. Ўша пайтда Шеки уезди маъмурий марказ номига кўра расман Нуха уезди деб аталган[3]. 1873-йилда Нуха уезди ҳудудининг бир қисми Елизаветпол губернаторлигининг Ареш уезди деб аталган бошқа бир уэздга ажратилди[4].
Пахтачилиги
1887-йилда Лодз конториясининг бошлиғи Рамендик Ағдашга келиб, пахта майдонларини очди, Хитойда ишлаб чиқарилган 4 та пахта машинаси ва пахтани дастлабки қайта ишлаш ва қадоқлаш учун пресс ўрнатди. 1897-йилда Ағдашда пахтачилик учун хитой машиналаридан иборат еттита завод бўлган. Ағдаш бозорида 1888-йилда 3100 пуд пахта сотилган бўлса, 1892-йилда бу рақам 28000 пудга етди.
ХИХ аср охирида Ағдаш бутун Кавказда пахта ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш марказига айланди. Шунинг учун 1904-йилда Ағдашда Кавказ пахтакорларининг биринчи қурултойи бўлиб ўтди[5].
Таълими
Озарбайжонда илк очилган таълим муассасаларидан бири 1882-йил 25-октябрда Ағдаш шаҳрида педагог Сулаймон Ғойибов томонидан асос солинган рус-татар мактаби бўлди. Ўша даврда Озарбайжондаги учта мактабдан бири Ағдашда очилгани бежиз эмас. Чунки бундан олдин Ағдашда ўша давргача одамларга таълим берадиган 20 тагача мадраса бўлган[5].
Шаҳар мақоми 1900-йилда Ағдаш қишлоғига берилган. ХХ аср бошларида Ағдашда „Нəшри-маариф“ жамияти, қироатхона, „Саадат“ қизлар мактаби, „Саодат“, „Дорулирфан“ ва „Рушдие“ каби таълим муассасалари фаолият юритган. Бу муассасаларда Мухтор Афандизода, Донат Маммадзода, Ҳасан Афандиев каби педагоглар фаолият юритган[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „НАТИОНАЛ ЭМБЛЕМ : Тҳе эмблемс оф провинcес“.
- ↑ „НАТИОНАЛ ЭМБЛЕМ : Баку Говернорате“.
- ↑ „Административе территориал реформс ин Cауcасус ин миддле анд сеcонд ҳалф оф 19тҳ cентурй“. Қаралди: 2011-йил 9-август.
- ↑ „Элисабетҳпол (Ганжа) Говернорате : Административе дивисион“.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 „Ин Азербаижани-İнзибати-əрази ваҳидлəри“.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
- Азербаижан wитҳ Эхcурсионс то Георгиа, 3рд эдитион п237 бй Марк Эллиотт публишед бй Траилблазер, 2004
Ҳаволалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |