Agʻitay Adilov
Ағитай Адилов (1941.10.2, Тахтакўпир тумани) — қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши новатори, уста деҳқон, Ўзбекистон Қаҳрамони (2005). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими (1992), Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи (1976). Тошкент халқ хўжалиги институтини битирган. Тахтакўпир тумани „Қўнғироткўл“ давлат хўжалигида бош ҳисобчи (1970-1976), „Тахтакўпир“ давлат хўжалиги директори (1977-93), 1993-йилдан „Тахтакўпир“ ширкат хўжалиги раиси. Адилов раҳбарлик қилган йилларда хўжалик республикада рентабеллиги юқори, иқтисодий бақувват хўжаликлардан бирига айланди, хўжаликнинг машина-трактор парки энг замонавий техника билан таъминланди, шоли, буғдой, пахтадан юқори ҳосил етиштиришга эришди, ижтимоий-маданий марказлар, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, ун, гуруч ссхлари, ғишт заводи ва бошқа қурилди. Адилов 12-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши (1990-1994), 1-чақириқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, 2-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. 2005-йилдан Ўзбекистон Республикаси Олий Маж-лиси Сенати аъзоси, 3-чақириқ қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати. "Шуҳрат" медали (1998), "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан мукофотланган (2003).
| Ағитай Адилов | |
|---|---|
| Таваллуди |
10-феврал 1941-йил |
| Вафоти |
14-август 2012-йил (71 ёшда) Тахтакўпир |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | қишлоқ хўжалиги ходими, ижтимоий ва сиёсий арбоб |
| Мукофотлари |
|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- 10-fevralda tugʻilganlar
- 1941-yilda tugʻilganlar
- Taxtakoʻpirda tugʻilganlar
- 2012-yilda vafot etganlar
- 14-avgustda vafot etganlar
- Taxtakoʻpirda vafot etganlar
- Oʻzbekiston qahramonlari
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan iqtisodchilar
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan qishloq xoʻjaligi xodimlari
- El-yurt hurmati ordeni sohiblari
- Shuhrat medali sohiblari
- Shaxsiyatlar haqidagi chala maqolalar
- Oʻzbekiston qozoqlari