Agalmatolit
Агалматолит, қолиптош (юнонча агалма — безак, ҳайкал ва литҳос — тош) — 1) пирофиллит ёки талкнинг яширин кристалли агрегати; 2) каолинитдиккитнинг майда тангачасимон агрегатидан ту-зилган тоғ жинси. Диккит қатламчалари аралашган бўлади. Ранги оқ, оқ-сарғиш, сарғиш-зангори. Пирофиллит — агалматолит, гидротермал минераллар гуруҳига кириб, кўпинча кварситлар ичида уч-райди. Агалматолитни ишлаш осон бўлганидан қадимдан ҳар хил ҳайкал, кулдон, қолип, мундштук ва бошқа буюмлар ясалади, шунингдек саноатда ўтга чидамли материал сифатида, асбобсозлик ва электротехникада фойдаланилади. Агалматолит Ўзбекистондаги Оқтош, Чатқол ва Қурама тоғларида учрайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |