Agamalar
Агамалар (Агама) – агамасимонлар оиласига мансуб калтакесаклар уруғи. Танаси ясси, боши учбурчак шаклда бо'либ, думи силиндрсимон ёки икки ёнидан бир оз сиқилган. Танаси хилма-хил рангда, айниқса эркаклари ранг-баранг бўлади. Агамаларнинг 70 га яқин тури маълум. Африка, Жануби-Ғарбий ва Марказий Осиёнинг очиқ дашт, чўл ва тошлоқ тоғли ҳудудларида тарқалган. Айрим турлари Жануби-Шарқий Европада ҳам учрайди. Ўзбекистоннинг дарё водийлари ва чўлларида чўл агамаси, яъни кунқарғар, тогʻли ҳудудларида Туркистон агамаси, яъни тошкалтакесак, Кавказ агамаси, Ҳимолай агамаси, Павловский агамаси тарқалган. Агамалар ҳар хил ҳашаротлар ўргимчаксимонлар, кўпоёқлилар ва майда калтакесаклар, шунингдек яшил ўсимликларнинг гули, барглари ва меваси билан озиқланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |