Агамасимонлар (Агамидаэ) — калтакесаклар кенжа туркуми тангачалилар туркумига мансуб судралиб юрувчилар оиласи. Агамасимонларнинг боши учбурчак ёки тўгарак шаклда, устки томондан майда тангачалар ёки буртмачалар билан қопланган. Танаси япалоқ (ерда яшовчи Агамасимонлар) ёки икки ён томондан сиқиқ (дарахт Агамасимонлар), оёқлари ва думи яхши ривожланган ҳисобланиб, кўз қорачиғи тўгарак шаклда. Кўпчилик агамасимон тишларининг ташқи кўриниши сут эмизувчиларникига ўхшаганлиги учун уларни сохта курак, қозиқ ва озиқ тишлиларга ажратилади. Агамаларнинг 34 уруққа бўлинадиган 300 га яқин тури маълум. Африка, Жанубий ва Марказий Осиёда, айрим турлари Жануби-Шарқий Европа, Австралия ва Полинезияда тарқалган. Ўзбекистонда агамалар ва тўгаракбошлилар уруғларига мансуб 15 га яқин тури тарқалган. Очиқ дашт, чўл ва тошлоқ жойларда яшайди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил