Агар-агар — айрим денгизларнинг қизил ва қўнғир рангли ўсимликларидан алоҳида усулда қайнатиб олинадиган шилимшиқ модда. Таркибида 50-80% гача агароза, 2-3% оқсил, азотли асослар, 2-4% кулдан иборат бўлади. Агароза билан бирга Агар-агар таркибига нордон полисаҳарид фраксия — „агаропектин“ ҳам киради. Агар-агар совуқ сувда деярли эримайди, қайноқ сувда яхши эрийди. 0,5-1,5% ли сувли эритмалари 32-39° гача совитилганда 85° да эрувчи мустаҳкам геллар ҳосил қилади. Агар-агар микробиологияда микроорганизмларни ўстириш учун озиқли муҳит сифатида, шунингдек озиқ-овқат, қандолатчилик саноатида, дори тайёрлашда ва бошқа соҳаларда ишлатилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил