Agglyutinatsiya
Агглютинация (лотинча: агглутинатиоёпишиш) — тиббиётда заррачалар, бактериялар, қизил ва оқ қон таначалари (эритроцитлар ва лейкоцитлар) ва бошқа ҳужайраларнинг агглютининлар (қон зардоби) таъсирида бир-бирига ёпишиб, ғуж-ғуж бўлиб чўкиб тушиши. Улар организмнинг ҳар хил касалликларида ва иммунитет ҳосил қилганда тўпланади. Масалан, тажриба ҳайвонларини ич терламага қарши эмлаб, унда олинган зардоб (иммун зардоб) ич терлама микроблари бор муҳитга таъсир эттирилса, микроблар ҳаракат қилишдан тўхтайди ва ғуж-ғуж бўлиб чўкиб тушади. Қон группасини аниқлаш, баъзи юқумли касалликларни текшириш учун қилинадиган серологик реаксиялар Агглютинация га асосланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |