Агинское — Россия Федерацияси Чита вилоятидаги шаҳарча (1959-йилдан), Ага Бурятлари мухтор округининг маъмурий маркази ҳисобланади. Ага дарёси (Амур ҳавзаси) бўйида, Могойтуй темир йўл стансиясидан 37 км жануби-ғарбда жойлашган. Аҳолиси 9,2 минг кишини ташкил этади. Мой, нон заводлари ва педагогик билим юрти бор. Агинскоега 1811-йилда асос солинган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил