Агиос Василиос (юнонча: Άγιος Βασίλειος) — Грециядаги қишлоқ, Пелопоннеснинг шимоли-шарқида жойлашган қишлоқ ҳисобланади. Коринф кўрфазининг соҳилида, Патрадан 11 километр шимоли-шарқда жойлашган. Агиос Василиос қишлоғининг 2011-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра 2662 нафар аҳоли истиқомат қилган. Грецияда жойлашган ушбу Агиос Василиосқ ишлоқнинг майдони 2,55 квадрат километрни ташкил этади. ва Грециядаги туризм ва хизмат кўрсатиш тармоқлари кам миқдорда ривожланган қишлоқлардан бири саналади.

Агиос Василиос қирғоғи

Тарихи

Грецияди ушбу Агиос Василиос қишлоғи ҳудудида қадимий Панорм шаҳри[1] жойлашган. Милоддан аввалги 429-йилда Пелопоннес уруши пайтида Cапе Рион жанги ва Нафпактос жанги Афина флотлари ва Пелопоннес Лигаси ўртасида бўлиб ўтган.

1571-йилда Муқаддас Лига ва Усмонли империяси флотлари ўртасида Лепанто жанги бўлиб ўтди. Ўлган насронийлар Панормадаги қабристонга дафн қилинди.

Усмонлилар даврида Панормада текке[2] бўлган. Грециянинг соҳил бўйи ҳудудларида жойлашган ушбу Агиос Василиос қишлоғи қадимидан тарихдаги энг йирик султонлик ва империялар ҳукмронлик қилган ерлар ҳисобланади. Замонавий қишлоқ, қўшни Актео каби, ХИХ асрнинг иккинчи ярмида яратилган. У Гунаряника (Γουναριάνικα) деб номланган. Авлиё Базил черкови қурилган бўлиб, қишлоққа ҳозирги ном берилган.

Транспорти

Агиос Василиос қўшни Рион шаҳрини Элефсис билан боғлайдиган Э65 Европа йўналишининг бир қисми бўлган „Олимпиа“ автомагистрали (А8) орқали ўтади. Қишлоқда проастиакос линиясининг охирги темир йўл стансияси „Агиос Андреас“ (Патрас) — Агиос Василиос темирйўл линияси ҳам мавжуд.

Аҳолиси

Йил Аҳоли сони
1991-йил 1378[3]
2001-йил 2013[3]
2011-йил ↗ 2662

Манбалар