Агнозия (қадимги юнонча: ἀ- қадимги юнонча: ἀ-ἀ- инкор қўшимчаси, + γνῶσις – билим) – фаҳмлаш, тушуниш қобилиятига эга бўлмаслик; сезувчанлик ва онгни сақлаб қолган ҳолда, маълумотни таниб олиш ва аниқлаш қобилияти йўқолган турли хил идрок турларининг (визуал, эшитиш , тактил) бузилиши. Бунда бемор сезги аъзолари билан нарсаларни идрок қилолмайди. Бош мия катта ярим шарлари пўстлоғининг айрим қисмлари зарарланганида кузатилади. Кўриш, эшитиш, сезги-тактикаси ва бошқа мавжуд. Кўриш Агнозиясида бемор сўзларни ўқий олмайди, рақамларни танимайди. Эшитиш Агнозияси (руҳий карлик)да таниш товушлар (паровоз овози, қўнғироқ жаранги, сувнинг шовуллаши ва ҳоказо)ни бемор аниқлай олмайди, шунингдек айтилган сўзларнинг маъносига тушуниб етмайди. Сезги-тактил А.сида бемор ўзи ушлаб турган нарсасининг нима эканлигини айтиб беролмайди ва ҳоказо[1].

Агнозия
Агнозия сезгилар ва обектларни англаш қобилиятининг йўқолишига олиб келади.
Мутахассислик Психиатрия, Неврология, Нейропсихология

Кўрув агнозиялари

Аввал кўрган ва биладиган нарсаларни танишнинг (билишнинг) турли хил бузилишларига агнозия дейилади. Агнозияда об’эктларни таниш бузилади. Кўрув, эшитув, тактил ва оптик-фазовий агнозиялар фарқ қилинади. Шунингдек, атрофдаги нарсаларга, рангга ва башарага (юзга) агнозиялар кузатилади. „Агнозия“ сўзини фанга 1891 йили таниқли психоаналитик (аслида невролог бўлган) Зигмунд Фрейд киритган. Кўрув агнозиялари бош мия катта яримшарлари пўстлогининг орқа тузилмалари зарарланганда кузатилади ва бунда кўрув ўткирлиги, кўрув майдони, рангларни ажратиш каби оддий қўрув функсиялари сақланиб қолади. кўрув агнозиясининг барча турларида бемор атрофдаги нарсаларни бемалол кўради, яъни кўрув аппаратининг периферик тизимлари функсияси сақданган бўлади, лекин уларни танимайди, номини айтиб бера олмайди. Ҳозиргача агнозияларнииг ягона таснифи юқ. Механизмлари ҳам тўлалигича ўрганилмаган. Баъзи муаллифлар, кўрув агнозияларини тафаккур бузилишлари билан боғлашса, бошқалари эса нутқ бузилишлари оқибати деб изохлашади. Бугунги кунда кўрув агнозиясининг 6 та асосий тури фарқ

қилинади. Агар бемор кўраётган нарсасининг баъзи томонларини тўгри тасаввур қилса-да, унинг номини айтиб бера олмаса, бунга нарсалар агнозияси, агар одамларнинг юзига ёки суратига қараб, уларни танимаса, бунга башара (юз) агнозияси деб аталади. Нарса ва об’эктларни таниса-да, уларнинг уч ўлчамли фазода жойлашишини чалкаштирса ёки тушунтириб бера олмаса, бунга оптик-фазовий агнозия деб аталади. Агар бемор ҳарфларни ёзса-ю, уларнинг номини айтиб бера олмаса ҳарф агнозияси, рангларни ажрата олмаса ранг агнозияси деб аталади.

Симултант агнозия

Симултант агнозия агнозиянинг алохдса тури сифатида ҳам фарқланади. Бунда бемор тасвирнинг баъзи қисмларини танийди, лекин тўлалигича уни ёритиб бера олмайди. Масалан, манзарада тасвпрланган об’эктларни айтиб берса-да, манзаранинг маъносини тушунтириб бера олмайди. Бунинг асл сабаби об’эктлар орасидаги

богелиқликни туза олмасликдир.

Аутотопогнозия

Аутотопогнозияда бемор ўз танасининг қисмларини (асосан қўл ва оёқдарини) бипмайди ва жойлашишини аниқдашда қийналади. Анозогнозия

Анозогнозия – ўзидаги неврологик бузилишлар (сезиш ва ҳаракат бузилишлари) ни тан олмайди. Бундай ҳолатлар бош мия ўнг яримшарининг париэтал сохалари зарарланиши учун хос. ҳисоб-китоб қилишнинг (кўшув-айирув ва х-к) бузилишига акалкулия деб аталади. Энди агнозия турлари билан танишиб чиқамиз.

Нарсалар агнозияси

Нарсалар агнозияси агнозиянинг энг кўп тарқалган тури бўлиб, бош мия яримшарларининг тепа-энса бўлимлари зарарланганда кузатилади. Бемор нарсаларни кўриб, уни баъзи белгиларини айтиб ҳам беради, лекин номини айта олмайди. Масалан, қаламни кўрсацангиз бу билан ёзади дейди-ю, номини айтиб беролмайди. Айниқса қалаштириб ташланган бир нечта нарсалар тасвирини ажратиб айтиб бера олмайди. Масалан, қайчи, пичоқ, болғача, қошиқдар тасвирланган расмда нималар акс этгани сўралса, бемор буни айтиб беролмайди, у фақат турли томонга кетган чизиқдарни кўради, холос. Бу усулни Поппелрейтер 1917 йилда таклиф қилган.

СҲуниси эътиборлики, бемор нарсаларга караб, уларни чизиб беради ва ўзи чизган нарсани ҳам танимайди.

Башара (юз) агнозияси

Башара агнозияси ёки прозопогнозия деб аввал таниш бўлган юзларни танимасликка айтилади. Бемор юзда жойлашган бурун, қош, кўз номини айтиб бериши мумкин, лекин бу одам кимлигини айтиб бера олмайди, у ҳатто хотинини, бола-чақаларини, даволовчи шифокорни ҳам танимайди. Шу билан бирга аввал таниш одамларни, яқинларининг, машхур кишиларнинг суратларини ҳам танимайди. Оғир ҳолатларда у ҳатто ойнадаги ўз аксини ёки ўз суратини ҳам танимайди. Аёл билан эркак жинсини фарқлай олмайди, уларнинг тахминий ёшини (ёшми, қарими) айтиб бера олмайди. Нарсаларни эса таниши мумкин. Бемор одамларни овозидан, кийимидан, юришидан таниши мумкин. Айниқса, таниб олишда таниш-билишларининг соч турмаги, юзидаги холлари ва шу каби алоҳида белгилари ёрдам беради. Лекин бемор бундай ҳолатда ҳам адашиб кетиши мумкин. Масалан, доимо кўзойнак тақиб юрадиган таниши кўзойнагини тақмай кўринса, уни танимайди.

Баъзан бундай беморга сочи калта аёл эркак кишидек кўринади. Башара агнозияси нисбатан кам учрайди. Одатда бу белги кўрув агнозиясининг бошқа турлари билан бирга кузатилади. Яъни симултант, ранг, оптик-фазовий, „тана чизма“сининг бузилиши билан биргаликда намоён бўлади. Юз згнозияси ўнг яримшарнинг

орқа-энса соҳалари зарарланганда кузатилади.

Оптик-фазовий агнозия

Бу агнозия асосан тепа-энса сохасида жойлашган кўрув анализаторлари иккала томондан ҳам зарарланганда кузатилади. Аммо бундай бузилишлар бир томонлама (кўпинча ўнг яримшар) зарарланишида ҳам ривожланади. Улар ўзига маълум бўлган об’эктларнинг – сабзавот, мева, ҳайвон турлари, уй ва турли

иншоотларнинг тасвирини келтира олмайди. Бу нарсаларнинг ўзига хос хусусиятларини ёритиб бера олмайди. Масалан, карам қандай шаклга эга, кучукнинг тузилиши қандай бўлади ва ҳоказо. Бемор ўзи танийдиган одамларни ҳам оптик тасвирини кўз олдига келтира олмайди. Унда, шунингдек, чап-унг томонларни тасвирлаш ҳам бузилади. Масалан, бош миясининг тепа-энса бўлимларига (ўнг томонда) қон қуйилиши натижасида беморда оптик-фазовий агнозия юзага келган, яъни у соатнинг, уйчанинг, гулнинг унг томонини чизиб, чап томонини чизмай қолдирган. Унинг учун бу об’эктларнинг чап томони йўқдек. Бундай бемор ҳатто ўзининг чап томонини ҳам тан олмайди, чап қўли тананинг қайси томонида жойлашганини айтиб бера олмайди, фалажланган оёқ-қўлини тан олмайди, яъни

„у фалажланмаган, Ҳозир туриб қўл-юзимни ювиб келдим“ деб уқтиради. Шунингдек, бемор куйлагини, шимини кия олмайди, тугмаларини тақа олмайди, урин-кўрпаларини тахлай олмайди ва х.к. Буни „апрактоагнозия“ ёки „кийиниш апраксияси“, „ҳолат апраксияси“ деб ҳам аталади. Оғир ҳолатларда беморда нафакат ўнг-чап томонларни фарқлаш, балки юқори-қуйи координатларни ҳам фахмлаш бузилади. У расмдаги об’эктларнинг фазовий белгиларини таърифлаб бера олмайди (узоқ-яқин, катта-кичик, чап-ўнг, тепа-паст). Масалан, бемор одам танасини чизмоқчи бўлиб, унинг баъзи қисмларини – қўлини, оёғини, кўз ва қулоқдарини чизади-ю, уларни танада қандай ва каерда жойлаштириш кераклигини билмайди. Оптик-фазовий бузилишлар баъзан ўқиш жараёни бузилиши билан ҳам кечади. Бундай ҳолатларда бемор ҳарфларнинг қандай ва қайси томонга қараб жойлашганини билмайди (масалан, Э, Ш, П, Я ва х-к.). Бемор „Д“ ва „Ж“ каби ҳарфларни фарқлай олмайди.

Ҳарф агнозиясида бемор ҳарфларни тўғри кучирса-да, уларнинг номини айтиб бера олмайди. Албатта бу беморда ўқиш қобилияти бузилган бўлади (бирламчи алексия).

Ўқишнинг бундай бузилиши кўрув агнозияларини бошқа турларидан алоҳида учрагани учун ҳарф агнозияси алоҳида ўрганилади. Бундай бемор нарсаларни тўғри фарқлайди, тасвирига тўғри баҳо бера олади ва ҳатто мураккаб фазовий тасвирларни тўғри фарқлай олади, лекин ҳарфларни танимайди, уларни ўқий олмайди.

Агнозиянинг бу тури бош мия чап яримшарининг (ўнақайларда) чакка-энса сохдлари зарарланганда учрайди. Ранглар агнозияси икки хил турга бўлиб ўрганилади. Уларнинг хақиқий тури ва рангларни таниб олиш (англаш)нинг бузилишлари (рангларга кўрлик) фарқланади. Рангларга кўрлик уларни фарқлашнинг бузилиши кўрув йўлларининг ҳам периферик, ҳам марказий аппаратлари бузилганда, яъни ҳам тўрпарда, ҳам кўрув системасининг пўстлоқ ости ва пўстлоқ тузилмалари зарарланганда кузатилади. Маълумки, рангларни фарқлашнинг бузилишида кўз турпардасининг дегенерацияси, колбасимон хужайралар патологияси ётади. кўпинча ранг агнозияси нарсалар агнозияси билан биргаликда учрайди.

Симултант агнозия

Агнозиянинг яна бир мураккаб тури – бу симултант агнозиядир. Бунда бемор нарсаларни бутунлайига эмас, балки уларнинг бўлагини, бир қисмини кўради. Агар беморга айлана ва унинг ичига чизилган квадратни кўрсацангиз, у ё квадратни, ёки айланани кўради, уларнинг иккаласини бирга кўрмайди. Беморлар учун битта сўзни ўқиб, иккинчисига ўтиши ҳам қийин бўлади. Шунинг учун Балинт (1909) кўрув агнозиясининг бу турини „нигохнинг руҳий фалажи“ деб атаган,

илмий адабиётларда бу ҳолатни „окуломотор атаксия“ деб ҳам аталади. Нима учун бемор иккита тасвирдан биттасини кўради ёки битта тасвирнинг бир қисмини кўради? Бу беморда кўз олмасининг тула ҳаракати сақланса-да, у нарсаларни бир бутунлигича қабул қила олмаслигининг сабаби қилиб, нигох бошқарилишининг фалажи эмас,

бузилиши деб тушунтирилади. Беморнинг нигохи бошқарилмайдиган бўлиб қолади, ихтиёрсиз ҳаракатлар қилаверади, кўз олмалари доимо ҳаракатда бўлади, бунинг натижасида кўз орқали об’эктни излаш, унинг контурларини яратиш бузилади. Симултант агнозия энса-тепа бўлагининг бутунлай зарарланишларида кузатилади[2].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент, 2000-йил. 
  2. ↑ М.М.Асадуллаев, С.Н.Асланова. АСАБ КАСАЛЛИКЛАРИ ПРОПЕДЕВТИКАСИ. «Узбекистан миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2008..