Agonik chiziqlar
Агоник чизиқлар — Ер шари устида ер магнит майдонининг оғиш бурчаги нолга тенг бўлган ва ер магнетизми кучининг горизонтал ташкил этувчиси айнан шимолдан жанубга йўналган нуқталарни бирлаштирувчи чизиқлар. Шимолий магнит қутбидан бошланадиган Агоник чизиқлардан бири Канадани, АҚШни ва Жанубий Американи кесиб ўтади, бошқаси Финландия, Россия Федерацияси ,Европа қисмининг шарқидан, Арабистон, Хитой, Япония, Суматра ороллари ҳамда Ғарбий Австралиядан Жанубий магнит қутбига йўналган. Агоник чизиқлар ер магнит майдонининг ўрта ҳолатдан четланишини кўрсатади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |