Агонистиклар (юнонча бирлиги -агонистикас — курашчан), сиркумселлионлар — ИВ―В асрларда Шимолий Африкадаги христианлар сектаси. Асосий қисмини деҳқонлар ташкил қилган, дунёвий ишлардан қўл узиш, ижтимоий тенгсизликка қарши норозилик, расмий черковга нисбатан муросасизлик, аскетизм ва ўз-ўзига азоб беришни тарғиб қилиш Агонистикларга хос хусусиятлардир. Агонистиклар хусусан Нумидияда 340-йилда колонлар, қишлоқ камбағаллари ва қулларнинг қўзғолонларига раҳбарлик қилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил