Агоп Ҳанданян (Յակոբ Հանտանեան, 1834, Диярбакир, Усмонийлар давлати – 1899-йил 30-октябр, Истанбул, Усмонийлар империяси) – таниқли шифокор, ёзувчи, таржимон, профессор ва Усмонлий давлатидаги илк илмий турдаги китоб муаллифи[1]. Асли келиб чиқиши арман[2].

Агоп Ҳанданян
Касби шифокор, ёзувчи, таржимон.

Биографияси

Агоп Ҳанданян Диёрбакирда туғилган, лекин 5 ёшида Константинополга кўчиб ўтган. Дастлаб Üскüдардаги Жемаран арман мактабида таҳсил олган. Ўрта мактабни тугатгач, шифокорлик фаолиятини бошлайди. 1860-йил Усмонлилар империясидаги илк тиббиёт мактаби „Мектеб-и Тıббие-и Şаҳане“да таълим олади. 1878-йилда Усмонли арман профессори Сервичан Афанди истеъфога чиққач, Ҳанданян Ҳарбий Тиббиёт Академиясида фаолият бошлайди. Кейинчалик Фуқаролик тиббиёти мактаб кенгашининг умумий архивида ишлаган.

Таржималари

Франсуз тилини яхши билган доктор Агоп Ҳанданян франсуз тилидаги тиббиёт китобларини Усмонли турк тилига таржима қилиш билан шуғулланган. 1875-йил Жозеф Брианд ва Эрнест Чауде китобларини франсуз тилидан инглиз тилига таржима қилган. 1877-йил франсуз тилидан таржима қилинган „Тıбб-ı Кануний“ асарини нашр эттирган. Шундан сўнг 1885-йилда „Кимё-йи Кануний“ номли токсикология оид тадқиқотларини жамлайди. Бу китоблар Усмонли давлати тарихидаги дастлабки тиббиёт китобларидир[3].

Манбалар

  1. ↑ Османлı'да асайиş, суç ве cеза : 18.-20. йüзйıллар (Тüркçэ). İстанбул: Тüркие Экономик ве Топлумсал Тариҳ Вакфı, 2007 — 107-бет. ИСБН 9789753332156. 
  2. ↑ Тüрк кимя эсерлери библиёграфясı: (басмалар 1830-1928) ве модерн кимя билиминин Тüркие Cумҳуриетинин курулуşуна кадар олан дуруму ве гелиşмеси (Тüркçэ). İслâм Тариҳ, Санат, ве Кüлтüр Араşтıрма Меркези, 1985 — 19-бет. 
  3. ↑ „Юрдумузда Адли Тıп Öğретими“ (Тüркçэ). И.Т.У. - Истанбул Университй Тип Факуэлтеси. 9 майıс 2007да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26 касıм 2012.