Аграфия (юнонча – инкор қўшимчаси ва грапҳио – ёзаман) – ёзиш қобилиятининг йўқолишидан келиб чиқадиган нутқнинг бузилиши. Бош мия чап ярим шаридаги чекка ёки тепачакка қисмининг ривожланмай қолиши ёки зарарланиши оқибатида вужудга келади. Одатда афазия билан бирга кечади. Аграфияда бемор сўзда ҳарфларни қўшиб ўқиш қобилиятини йўқотади ёки ёзганда бўғинлар ўрнини алмаштириб қўяди, ёки бўғинларни умуман тушириб қолдиради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил