Агранулоцитлар (юнонча— инкор қўшимчаси ва гранулоцитлар) — ситоплазмасида махсус доначалар сақламайдиган оқ қон таначалари (лейкоситлар). Лимфоцитлар ва моноцитларга бўлинади. Соғлом одам қонида лимфоситлар оқ қон таначаларининг 20-30% ини, моноцитлар эса 6-8% ини ташкил қилади (яна қаранг Моноцитлар, Лимфоцитлар).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил