Agrar huquq
Аграр ҳуқуқ— аграр муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган, Ўзбекистон ҳуқуқ тизимида комплекс ҳуқуқ тармоғи сифатида мустақил эгаллаган ҳуқуқ тармоғи[1].
Ушбу ҳуқуқ аграр соҳада турли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади. Аграр ҳуқуқ қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ ер, сув, меҳнат ва мулк ҳуқуқларини белгилаш ва ҳимоя қилиш, давлат органлари ва фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ва тақсимот жараёнларини назорат қилиш билан шуғулланади.
Агротехника воситаларини олиш тартиби
Агро техника воситаларини такомиллаштириш бўйича алоҳида қонун ва қонуности ҳужжатлари мавжуд. Бунга мисол тариқасида Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни рағбарлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг президент қарори мавжуд. Бу қарорнинг мақсади қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, аграр секторда қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган талабни қондириш, қишлоқ хўжалиги корхоналарини маънан ва жисмонан эскирган техникалар ўрнига замонавий ва ресурстежамкор техникалар билан таъминлашни рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришдан иборат[2].
Суғурта тизими
Агро техникарарни суғурталаш ҳуқуқи ҳам мавжуд. Бу суғурта агро техника воситаларига қандайдир зарар етадиган бўлса маълум бир миқдорини ушбу суғурта ташкилоти томонидан қоплаб берилади. Бундай ташкилотлардан бири „ЎЗАГРОСУҒУРТА“ АЖ мавжуд. Ушбу суғурта компанияси техникаларни суғурталаш билан бир қаторда турли хил бахциз ҳодисаларни ҳам суғурталаш ҳуқуқига эга[3].
Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкалари бериш тартиби
Фермер хўжалиги ўзига ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи, юридик шахс ҳуқуқларига эга мустақил хўжалик юритувчи субектдир. Бўш турган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари фермер хўжалигини юритиш учун очиқ электрон танлов орқали берилади. Илмий-тадқиқот муассасаларига, мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларига ўқув, тажриба, нав синаш мақсадлари учун берилган ерлар ҳамда сув фонди ерлари фермер хўжаликларига берилмайди. Фермер хўжалиги ишлаб чиқариш мақсадлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда ер участкаларини қўшимча ижарага олиши мумкин. Фермер хўжалигига берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш обекти бўлиши мумкин эмас. Кредитлар олиш учун фермер хўжалиги ўз мол-мулкини, шунингдек ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини гаровга қўйишга ҳақли. Фермер хўжалиги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз фақат қонунда ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳолларда гаровга қўйишга ҳақли[4].
Манбалар
- ↑ „ЮРИДИК АТАМАЛАР КОМУСИЙ ЛУГАТЬ“. дриве.гоогле.cом. Қаралди: 9-октабр 2024-йил.
- ↑ „Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан та’минлашни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида“. лех.уз. Қаралди: 9-октабр 2024-йил.
- ↑ „Бахциз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш“. аргос.уз. 2024-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-октабр 2024-йил.
- ↑ „Ер кодекси“. лех.уз. Қаралди: 9-октабр 2024-йил.