Agrikola Georg

Агрикола Георг (ҳақиқий фамилияси Бауер; лотинча, агриcола — деҳқон, немисча баер сўзининг таржимаси) (1494.24.3 — 1555.21.11) — кон ва металлургия бўйича немис олими (асли врач). 1527-1531 йиларда Яхимов шаҳрида (Чехия), 1533-йилдан Хемниц шаҳрида (Саксония) яшаган. Агрикола Георг Европада биринчи бўлиб „Кончилик ишлари ҳақида…“ (1550-йил; 12 китоб, 1556-йилда нашр қилинган) асарида кончилик-металлургия ишлаб чиқаришни жараёнлар бўйича умумлаштирган. Бу асар ХВИИИ аср гача геология, кончилик ишлари ва металлургия бўйича асосий қўлланма бўлиб келди. Агрикола Георг қарийб 20 та янги минералнинг тавсифини берган ва ташқи кўринишидан аниқлаш методини ишлаб чиққан. Металл ва минералларнинг шифобахш хусусиятларини тадқиқ этган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |