Agrippa Mark Vipsaniy
Агриппа Марк Випсаний (тахминан милоддан аввалги 63—12-йиллар) — Рим саркардаси ва давлат арбоби. Милоддан аввалги 41-йилда Перузия шаҳрини қамал қилишда раҳбарлик қилган. Секст Помпейга қарши Мил ва Навлохдаги жангда (36 йил) ғалаба қилган. Августнит бош ҳарбий ёрдамчиси. Милоддан аввалги 23-йилда император Августнинг қизи Юлияга уйланади ва тез орада ёрдамчиси ҳамда куёви сифатида унинг вориси бўлиб қолади. Агриппа Марк Випсаний дастлабки дунё ҳариталаридан бирининг муаллифи. Адиб ва ер ҳақидаги илмни билувчи сифатида ҳам танилган. Рим ободончилигига катта ҳисса қўшган (Пантеон ибодатхонаси ва ҳоказо қурган)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |